УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ ТИЗИМИ ВА КАДРЛАР СИФАТИНИ ОШИРИШ БОРАСИДАГИ АЙРИМ МАСАЛАЛАР ЮЗАСИДАН.
Блог им. aroshka92
Узлуксиз таълим тизими ва кадрлар сифатини ошириш борасидаги айрим масалалар юзасидан
Ф.М.Ахмедова, катта ўқитувчи, Тошкент фармацевтика институти
Жамиятимизнинг маънавий янгиланиши, миллатнинг ўзлигини англаш, маънавий меросимизни ва миллий қадриятларимизни тиклаш каби масалалалр ёшларни тарбияси билан бевосита боғлиқ эканлигини Президентимиз И.А.Каримов ўз нутқи ва рисолаларида эътироф этмоқдалар. Мустақиллик шарофати билан рўй бераётган ўзгаришлар таълим-тарбия соҳасида ҳам кенг миқёсда ўзгаришларга олиб келди. Кадрлар тайёрлашнинг миллий дастурига асосланадиган “Таълим тўғрисида”ги қонун жорий этилиши ўқитувчи ва талабалар зиммасига улкан маъсулиятни юклаб, дарс жараёнларига янгича ёндашув муаммоларини кўндаланг қўйди. Шундай экан, мустақил давлатимизда соғлом авлодни тарбиялаш кенг тус олгани, кадрлар тайёрлаш миллий дастури асосида таълим-тарбия тизимининг тубдан ислоҳ этилаётгани ҳам шу улуғвор мақсадни амалга ошириш йўлидаги қадамдир.
Кадрлар тайёрлаш миллий дастурнинг мақсади – таълим соҳасини тубдан ислоҳ қилиш, уни ўтмишдан қолган мафкуравий қарашлар ва сарқитлардан тўла холос этиш, ривожланган демократик давлатлар даражасида, юксак маънавий ва ахлоқий талабларга жавоб берувчи юқори малакали кадрлар тайёрлаш миллий тизимини яратишдир. Бу эса ўз навбатида таълим жараёнига бошқача назар билан қарашни талаб этади. Шу борада Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 1-июлдаги “2010/2011 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг ўрта махсус, касб-хунар таълими муассасаларига қабул тўғрисида”ги 131-сон Қарори асосида тиббиёт олий таълим муассасалари томонидан чуқур интеграцияни таъминлаш мақсадида ҳамкорлик режа-дастурлари доирасида бириктирилган академик лицей ва тиббиёт коллежларида узлуксиз таълим тизимини мазмунан такомиллаштириш, тайёрланаётган кадрлар сифатини ошириш борасида олиб борилаётган ишлар хақида мониторинг ташкил этилиб, ҳамкорлик ишларини олиб бориш бўйича ишчи гурухлар ўқув муассасаларда фаолият олиб бормоқдалар.
Ҳамкорликда ўқув-услубий ишлар, маънавий-маърифий ва ташкилий ишлар, илмий тадқиқот ишлари ҳамда профессор-ўқитувчиларнинг малакасини ошириш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Тиббиёт олийгоҳлари ва улар қошидаги академик лицей ҳамда тиббиёт коллежларда ўтиладиган фанларни таҳлил қилар эканмиз, ҳар иккала ўқув муассасасида умумтаълим фанлар мисолида Ўзбекистон Конституцияси, Хуқуқшунослик, Милий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллари, Маънавият асослари каби фанлар олиб борилади. Масалан, Маънавият асослари фани барча бакалавр таълим йўналишларида иккинчи босқичда ўқитилмоқда. Маънавият асослари фанини ўқитишда маънавиятимизнинг миллий илдизларини ёритишга, бевосита қадриятлар масалаларга, маънавиятнинг бошқа соҳалар билан муносабатига қаратилади. Маънавият асослари фанида талаба ёшлар маънавий илдизларимизнинг қанчалик қудратли, бой ва теран эканлигини англаб етишмоқда. Маънавият асослари дарсларида ўтиладиган мавзуларнинг ўзига хослиги шундаки, талабалар маънавий қадриятлар борасида доимо фикр юритишади, ҳаётда ушбу қадриятларга дуч келадилар ва дунёқарашлари шаклланиб боради. Ёки мисол тариқасида анатомия ва физиология дарсида олиб бориладиган “Қон айланиш системаси” мавзусидаги мълумотларни ҳам тиббиёт коллежларида ҳам тиббиёт олийгоҳларида кенг ёритилади. Бу борада ўқув мақсадларининг соҳаларида фарқ қилишини эътироф этамиз. Яъни, когнитив ўқув мақсадлари ўз ичига назарарий билимлар, ақлий махорат ва кўникмалар соҳасини ўз ичига қамраб олади. Олий ўқув юртида талаба тиббиёт билим юртидаги ўқиган шу мавзуга оид назарий материални эслайди, назарий матерални янада чуқурроқ тушуниб, ўзи назарий билим натижаларини баҳолай олади. Кейинчалик олган билимларини психомоторик ўқув мақсадини шакллантиришга ҳаракат қилади, яъни унда ҳатти-ҳарактлар билан боғлиқ кўникалар соҳаси