avatar
Куч
23.38
Рейтинг
+8.24

AROFAT ABDURAIMOVA

Мақолалар

УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ ТИЗИМИ ВА КАДРЛАР СИФАТИНИ ОШИРИШ БОРАСИДАГИ АЙРИМ МАСАЛАЛАР ЮЗАСИДАН.

Блог им. aroshka92
Узлуксиз таълим тизими ва  кадрлар сифатини ошириш борасидаги айрим масалалар юзасидан
 
Ф.М.Ахмедова, катта ўқитувчи, Тошкент фармацевтика институти
         
Жамиятимизнинг маънавий янгиланиши, миллатнинг ўзлигини англаш, маънавий меросимизни ва миллий қадриятларимизни тиклаш каби масалалалр ёшларни тарбияси билан бевосита боғлиқ эканлигини Президентимиз И.А.Каримов ўз нутқи ва рисолаларида эътироф этмоқдалар. Мустақиллик шарофати билан рўй бераётган ўзгаришлар таълим-тарбия соҳасида ҳам кенг миқёсда ўзгаришларга олиб келди. Кадрлар тайёрлашнинг миллий дастурига асосланадиган “Таълим тўғрисида”ги қонун жорий этилиши ўқитувчи ва талабалар зиммасига улкан маъсулиятни юклаб,  дарс жараёнларига янгича ёндашув муаммоларини кўндаланг  қўйди. Шундай экан, мустақил давлатимизда соғлом авлодни тарбиялаш кенг тус олгани, кадрлар тайёрлаш миллий дастури асосида таълим-тарбия тизимининг тубдан ислоҳ этилаётгани ҳам шу улуғвор мақсадни амалга ошириш йўлидаги қадамдир.
Кадрлар тайёрлаш миллий дастурнинг мақсади – таълим соҳасини тубдан ислоҳ қилиш, уни ўтмишдан қолган мафкуравий қарашлар ва сарқитлардан тўла холос этиш, ривожланган демократик давлатлар даражасида, юксак маънавий ва ахлоқий талабларга жавоб берувчи юқори малакали кадрлар тайёрлаш миллий тизимини яратишдир. Бу эса ўз навбатида таълим жараёнига бошқача назар билан қарашни талаб этади. Шу борада Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 1-июлдаги “2010/2011 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг ўрта махсус, касб-хунар таълими муассасаларига қабул тўғрисида”ги 131-сон Қарори асосида тиббиёт олий таълим муассасалари томонидан чуқур интеграцияни таъминлаш мақсадида ҳамкорлик режа-дастурлари доирасида бириктирилган академик лицей ва тиббиёт коллежларида узлуксиз таълим тизимини мазмунан такомиллаштириш, тайёрланаётган кадрлар сифатини ошириш борасида олиб борилаётган ишлар хақида мониторинг ташкил этилиб, ҳамкорлик ишларини олиб бориш бўйича ишчи гурухлар ўқув муассасаларда фаолият олиб бормоқдалар.
Ҳамкорликда ўқув-услубий ишлар, маънавий-маърифий ва ташкилий ишлар, илмий тадқиқот ишлари ҳамда профессор-ўқитувчиларнинг малакасини ошириш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Тиббиёт олийгоҳлари ва улар қошидаги академик лицей ҳамда тиббиёт коллежларда ўтиладиган фанларни таҳлил қилар эканмиз,  ҳар иккала ўқув муассасасида  умумтаълим фанлар мисолида Ўзбекистон Конституцияси, Хуқуқшунослик, Милий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллари, Маънавият асослари каби фанлар  олиб борилади. Масалан, Маънавият асослари фани барча бакалавр таълим йўналишларида иккинчи босқичда ўқитилмоқда. Маънавият асослари фанини ўқитишда  маънавиятимизнинг миллий илдизларини ёритишга, бевосита қадриятлар масалаларга, маънавиятнинг бошқа соҳалар билан муносабатига қаратилади. Маънавият асослари фанида талаба ёшлар маънавий илдизларимизнинг қанчалик қудратли, бой ва теран эканлигини англаб етишмоқда. Маънавият асослари дарсларида ўтиладиган мавзуларнинг ўзига хослиги шундаки, талабалар маънавий қадриятлар борасида доимо фикр юритишади, ҳаётда ушбу қадриятларга дуч келадилар ва дунёқарашлари шаклланиб боради. Ёки мисол тариқасида анатомия ва физиология дарсида олиб бориладиган “Қон айланиш системаси” мавзусидаги мълумотларни ҳам тиббиёт коллежларида ҳам тиббиёт олийгоҳларида кенг ёритилади. Бу борада ўқув мақсадларининг соҳаларида фарқ қилишини эътироф этамиз. Яъни, когнитив ўқув мақсадлари ўз ичига назарарий билимлар, ақлий махорат ва кўникмалар соҳасини ўз ичига қамраб олади. Олий ўқув юртида талаба тиббиёт билим юртидаги ўқиган шу мавзуга оид назарий материални эслайди, назарий матерални янада чуқурроқ тушуниб,  ўзи назарий билим натижаларини баҳолай олади. Кейинчалик олган билимларини психомоторик ўқув мақсадини шакллантиришга ҳаракат қилади, яъни унда ҳатти-ҳарактлар билан боғлиқ кўникалар соҳаси 

Номоддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, асраш, тарғиб қилиш ва улардан фойдаланиш

Блог им. aroshka92
НОМОДДИЙ МАДАНИЙ МЕРОС ОБЪЕКТЛАРИНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ, АСРАШ, ТАРҒИБ ҚИЛИШ ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ
 
Н.Х.Ашурова
Тошкент фармацевтика институти, Тошкент ш., Ўзбекистон Республикаси
   
Мустақиллик йилларида ўзбек халқини ўзини англаши, тарихий меросини тиклаш жараёни юз берди. Ўзликни англаш жараёнида миллий қадриятлар, анъаналар, урф-одатларни тиклаш, халқимиз ўртасида тарғиб қилиш ишлари  олиб борилди. Шунингдек, номоддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, асраш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.
 Ўзбекистон  Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 7 октябрдаги 222 — сонли “2010-2020 йилларда номоддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, асраш, тарғиб қилиш ва улардан фойдаланиш Давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорининг ижроси  институт миқёсида амалга оширилиб келинмоқда. Дастурда белгиланган тегишли бандларнинг сифатли ва самарали  амалга оширилишини  таъминлаш борасида институтда чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган бўлиб, тадбирлар белгиланган муддатларда олиб борилади.
Дастурда белгиланган тегишли бандларнинг сифатли ва самарали  амалга оширилишини  таъминлаш борасида қуйидаги  масалаларга алоҳида аҳамият бериш мақсадга мувофиқдир.
— Маданий мерос обидалари ҳамда мустақиллик йиллари амалга  оширилган бунёдкорлик ишлари билан  таништириш мақсадида ёшларни тарихий обидалар, музей ва кўргазма залларига саёҳатларини ташкил этиш;
— Институт Ахборот-ресурс марказида сақланаётган ноёб илмий асарларга хурмат, асраб-авайлаш ҳиссини уйғотишга доир масалалар юзасидан талабалар ўртасида давра суҳбатлари, учрашувлар ташкил этиш;
— “Муқаддас аждодларимиз илмий меросини ўрганамиз”рукни остида аждодларимиз қолдирган илмий, бадиий маданий меросларини ўрганиш ҳамда асраб-авайлаш борасида амалга оширилган ишларни акс эттирувчи  ҳужжатли фильмлар ва видео материаллар асосида юртимизнинг ҳар бир аллома мутафаккирлар меросининг беқиёслиги ғоясини ёшлар онгига сингдириб бориш;
— Талабалар турар жойида “2010-2020 йилларда  номоддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, асраш, тарғиб қилиш ва улардан фойдаланиш Давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳиятини етказиш борасида талабалар ўртасида давра суҳбатлари ташкил этиш;
Юқорида таъкидлаб ўтилган масалалар юзасидан талаба-ёшлар ўртасида тарғибот-ташвиқот ишлари мунтазам равишда олиб борилиши, ёшлар қалбида миллий бойликларимизни асраб авайлаш, аждодлар меросини ўрганиш, уларни келажак авлод ворисларига етказиш, номоддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, асраш, тарғиб қилиш ва улардан фойдаланиш сингари тушунчаларнинг пайдо бўлишига пойдевор бўлади. 
Зеро, аждодларимиз таҳликали замонларда ҳам миллий меросларимизни бизгача етказилишида жонбозликлар қилишган. Бувиларимиз, боболаримиз куни кеча Абдулла Қодирийнинг “Ўтган кунлар” романини кеч кирганда шам ёриғида яширинча ўқиб беришлари хусусида  тўхталиб, бизга ўша замонларнинг миллий меросимизга қаратилган тазийиқларини эслатишади.
Мустақиллик бизга эркин ва озод яшаш, ҳар бир инсон ўз ривожланиш йўлини мустақил белгилашга қодир, ҳеч кимдан қарам бўлмаган мамлакатнинг фуқароси сифатида яшаш имкониятини очиб берди.    Президентимиз “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарида таъкидлаб ўтганларидек, “… шундай даҳшатли даврларда ҳам ҳар қандай зулм ва истибдодга қарамасдан,  халқимиз ўзини, ўзлигини йўқотмади. Тилини ва динини, иймон-эътиқодини сақлаб қолди… Халқимизнинг асрлар синовида янада кучайиб, тобланиб борган мустаҳкам иродаси, иймон-эътиқоди нафақат қадимий маънавиятимиз, балки миллий ўзлигимизни сақлаб қолишга асос бўлди” (“Юксак маънавият – енгилмас куч” асари. Тошкент., “Маънавият”2009.- 25-26 бетлар).
Маданий мерос обидалари ҳамда мустақиллик йиллари амалга  оширилган бунёдкорлик ишлари билан  таништириш мақсадида Тошкент фармацевтика институти маънавият ва маърифат бўлими, “Устоз-шогирд” кенгаши, ижтимоий фанлар кафедраси ўқитувчилари ташаббуси билан ёшларни тарихий обидалар, музей ва кўргазма залларига саёҳатлари мунтазам равишда  ташкил этилади.
 Бу каби тадбирлар аждодлардан мерос бўлиб келаётган миллий меросларимизни ўрганиш асносида ёшлар ўртасида ватанпарварлик туйғуларининг шаклланишига ҳамда она юртни, оила қўрғонини асраб-авайлашга, ота-боболаримиз меросини асраш сингари тушунчаларини тарғиб этилишига замин бўлади.
Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, Ватанимиз мустақиллиги йилдан-йилга анъана ва қадриятларимизни эъзозлаш, уларни замон талаблари асосида бойитиш ва ривожлантириш, ўзлигимизни англаш, дунё ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллашдек эзгу мақсадимизнинг амалга ошишида улкан имкониятларни яратиб келмоқда. Шу баробарида номоддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, асраш, тарғиб қилиш ва улардан фойдаланиш ҳамда ажодолар меросини  келажак авлод вакилларига етказиш олдимизда турган вазифалардан бири ҳисобланади.
 

Ёшларимизда Ватан тақдири ва истиқболига дахлдорлик туйғуларини шакллантиришда миллий ғоянинг ўрни

Блог им. aroshka92
ЁШЛАРИМИЗДА ВАТАН ТАҚДИРИ ВА ИСТИҚБОЛИГА ДАХЛДОРЛИК ТУЙҒУЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШДА МИЛЛИЙ ҒОЯНИНГ ЎРНИ
(Мустақиллигимизнинг 20-йиллигига бағишланади)
 
С.Х.Қодирова доцент, Ф.М.Ахмедова, Л.Б.Султанова катта ўқитувчилар, Тошкент фармацевтика институти
 
Бугунги кунда мустақиллик ғоялари маънавий тарбияда муҳим ўрин эгаллаб келмоқда.
Мамлакатимизда маънавият ва маърифат масалаларига биринчи даражали аҳамият берилиши – тарбия соҳасида соғлом авлод, маънавий баркамол инсон каби тушунчаларнинг моҳиятини очиб беришни тақозо этади. Бу тушунчаларнинг моҳияти ва мазмунини тўғрилик, поклик, халоллик, ватанпарварлик, инсонпарварлик, эзгулик каби омиллар ташкил қилади.
Маънавий баркамол кишиларнинг кўпайиши жамият равнақини тезлаштиради, миллатнинг баркамоллиги учун асос яратади.
Маънавий баркамол, Ватани тақдири учун дахлдор инсонни тарбиялаш борасида Марказий Осиё мутафаккирлари ўз асарларида кўплаб қимматли фикрлар қолдирганлар. Жумладан, Абу Наср Фаробий “Фозил одамлар шаҳри” асарида, фозил инсон (маънавий баркамол инсон) ўз давлатининг барча қонун – қоидаларини яхши билиши ва унга амал қилиши, доно фикрлаши, ўз касбининг устаси, керак бўлганда Ватани учун ўз жонини фидо қилиши лозимдир – дейди.
Баркамол инсонлар ватанпарварлик ғояларини акс эттирувчи кишиларнинг тимсоли сифатида ўз ҳаёти ва фаолиятида доимо ўз-ўзини назорат қилиб боради.
Ватанимиз истиқлоли ана шундай анъана ва қадриятларимизни тиклаш, уларни замон талаблари асосида бойитиш ва ривожлантириш, ўзлигимизни англаш, дунё ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгаллаш имконини бергани учун ҳам бениҳоя азиз ва қадрлидир.
Ватан туйғуси шунчалар муқаддаски, бу сўзни эшитганингда қалбларимиз ғурур – ифтихорга тўлади.1
Бунугни кунда мамлакатимиз ҳаётининг бирор – бир жабхаси йўқки, унда мустақилликнинг ўрни, аҳамияти ва шукуҳи сезилмаса, жамиятимизнинг бирор – бир аъзоси йўқки, унинг ҳаётида истиқлолнинг ижобий самараси, ҳаётбахш таъсири из қолдирмаган бўлса.2
“Шу ўтган даврда бетакрор меросимиз, бой тарихимиз, дину диёнатимиз, кўҳна урф – одат ва анъаналаримизнинг қайта тиклангани, одамларимизнинг дунёқараши тубдан ўзгариб, Ватан тақдири ва истиқболига
дахлдорлик туйғуси маънавий ҳаётимизнинг узвий қисмига айланиб бораётганини”эслаш муҳимдир.1
Мустақиллик йилларида эришган ютуқлар, мавжуд муаммоларни холисона таҳлил қилиш, тегишли хулоса ва сабоқлар чиқариш учун миллий истиқлол ғояси зарурдир. Миллий истиқлол ғояси мамлакатимизнинг ҳар бир фуқаросида Ватан тақдири учун дахлдорлик туйғуларини шакллантиради, кенг маънода эса мустақилликни ҳар томонлама асраб – авайлаш, ҳимоя қилиш ва мустахкамлашдир.
Бугунги кунда мамлакатимизни жадал ислоҳ этиш ва модернизация қилишнинг янги даври миллий тараққиётимизнинг юксалиш босқичи изчил равишда давом этмоқда.
Мамлакатимизда соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш, ёшларнинг  ижодий ва интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариш, мамлакатимиз йигит – қизларини XXI аср талабларига тўлиқ жавоб берадиган ҳар томонлама етук шахслар этиб вояга етказиш учун зарур шарт – шароитлар ва кенг имкониятлар яратилган, хусусан 2011 йилни “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили”, деб номланиши бежиз эмас.
Шундай қилиб, эртанги кун талабларидан келиб чиққан ҳолда, ёшларимиздан Ватанимиз тақдирига дахлдорлик туйғуларини янада кучайтирмоқ лозим, айниқса мамлакатимизни ислоҳ этиш ва модернизация қилиш йўлидаги изчил ҳаракатларини янги поғоналарга кўтаришимиз муҳимдир.
 
 
 
 
____________________________________________________________________

Ёшларимизни миллий истиқлол руҳида тарбиялашда ўзбек халқ мақолларининг роли

Блог им. aroshka92
ЁШЛАРИМИЗНИ МИЛЛИЙ ИСТИҚЛОЛ РУҲИДА ТАРБИЯЛАШДА ЎЗБЕК ХАЛҚ МАҚОЛЛАРИНИНГ РОЛИ
 
Ф.М.Ахмедова
Тошкент фармацевтика институти
 
    Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислохатларнинг муваффаққияти халқимизнинг маънавий камолоти ва миллий рухининг даражаси билан белгиланади. Халқ яратган маънавий маданият яхлит бир бутунликдир.  Қайси бир халқнинг оғзаки ёки ёзма ёдгарлигини олиб қарамайлик, унда бани башар хотирасида элас-элас сақланиб келаётган асотир-афсоналар, узоқ тарих қаъридаги ибтидоий тасаввур ва тушунчалар, аср-асрлар давомидаги кузатишлардан хосил бўлмиш ҳаётий хикматлар қаймоғи-инсоний тафаккур тажрибасининг инъикосини кўрамиз. Ўзбек халқ мақолари хам ана шундай минг йиллар ичида йиғилиб, сайқал топган илмий-бадиий тафаккур ҳосиласи сифатида юзага келган, халқ орасида айтилиб, пухталаниб, авлоддан авлодга энг яхши маънавий мерослардан бири бўлиб ўтиб келади.
Ўтмишда  яратилган ва ишлатилиб келинаётган энг яхши мақоллар, халқ донишмандларининг намунаси сифатида, хозир хам жуда катта тарбиявий ахамиятга эгадир. Бундай мақоллар ва хикматли сўзлар қаторида маънавий бойлигимизнинг қимматбаҳо хазинасини ташкил этади.
Алишер Навойи, Бобир, Муқимий, Фурқат, Завқий, Лутфий каби шоир ва ёзувчилар халққа тушинилиши осон бўлсин деб халқ ижодидан самарали фойдаланганлар. Ёзувчи М.Горький ҳам маққолларга юксак баҳо бериб: “Энг улуғ донолик сўзнинг соддалигададир. Мақоллар ва қўшиқлар ҳар вақт қисқа бўлади. Уларда бутун-бутун китоблар мазмунига тенг келадиган фикр ва сезгилар мавжуд бўлади” деган эди.
Шунинг учун дарсда ва дарсдан ташқари тарбиявий  жараёнларда устозлар мақолларга кўпроқ мурожаат қилиш ва баракали фойдаланиш инсонпарварлик, ватанпарварлик ва меҳнатсеварликни таъминлаш хамда улуғлашга хизмат қилади. Ватанга бўлган мухаббат ва садоқатни ифодалаш, унинг қадр-қимматини уқтириш образли ифодаларда талқин этилади: “Киши юртида шоҳ бўлгунча, ўз юртингда гадо бўл”, “Эл сенга чўзса қўл, унга доим содиқ бўл!” ва х.к.
   Мақоллар хушёр бўлишга, дўстни душмандан фарқ қилишга, инсонпарвар, хушфеъл, ширин сўз, садоқатли бўлишга, ота-она, қариндош-уруғ ва дўстларни қадрлашга, катталарни хурмат қилишга, кичикларга нисбатан шафқатли бўлишга ўргатади: “Яхши билан юрсанг етарсан муродга, ёмон билан юрсанг қоларсан уятга”, “Ҳурмат қилсанг ҳурмат кўрасан”.
Инсонни тозалик ва соғликга чақирувчи мақоллар қисқа ва содда сўзли бўлиб, аммо чуқур, теран маъноли ва айни мақсадга йўналтирилгандир: “Кўзинг оғриса қўлингни тий, ичинг оғриса нафсингни тий!”, “Одам – пўлатдан қаттиқ, гулдан нозик”, “Сиҳат тиласанг, кўп ема, иззат тиласанг, кўп дема!”, “Поклигинг-соғлигинг” каби мақоллар халқимизда кенг тарқалган бўлиб энг яхши маънавий меросларимиздандир. Шундай экан, миллий истиқлол ғоясини ёшлар онгига сингдиришда, уларни баркамол авлод этиб тарбиялашда талабаларга тушинилиши осон бўлсин деб доно фикрларни ўз ичига олган мақоллар билан суҳбатларимизни безаш ва самарали фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.

О некоторых вопросах воспитательной деятельности

Блог им. aroshka92
О НЕКОТОРЫХ ВОПРОСАХ ВОСПИТАТЕЛЬНОЙ ДЕЯТЕЛЬНОСТИ
 
Ф.М.Ахмедова, Л.Б.Султанова
Ташкентский фармацевтический институт, г.Ташкент, Республика Узбекистан
 
Подготовка  квалифицированных кадров  ставит для себя основной целью обучить, всесторонне развитых, образованных и культурных молодых специалистов, владеющих мастерством, отвечающим требованием современного производства и перспективам их развития.
Современное обучение в вузах непосредственно связано с общеобразовательной, общетехнической, специальной и политическими знаниями, которые обеспечивают профессиональный рост молодёжи на производстве, её политическую и социальную активность. Рост профессиональной, политической и социальной активности молодёжи даёт плодородную почву для развития  у них познавательной деятельности и идеологической морали.
В нашем институте созданы оптимальные социо-культурные и образовательные условия для становления гармонично и всесторонне развитой личности компетентного специалиста, творчески мыслящего, способного к самосовершенствованию и самореализации, обладающего ответственностью и гражданским самосознанием, высокой социальной активностью.
Для организации системы воспитательной деятельности в вузеведёт свою деятельностьмолодёжная организация «Камолот». Непосредственно его деятельность реализуется в помощи кафедрам в организации предметных олимпиад, выпуске факультетских газет, проведении интеллектуальных, культурно-массовых и спортивных мероприятий, работе студенческих советов общежития,  рембригад и т. д. Неоднократно организовывается экскурсии в достопримечательные места города, в театры и музеи. Для развития у студентов толерантности посещаются дома пристарелых и детские дома с подарками и лекарствами.
Для эффективной организации работы проводятся ряд семинаров-тренингов для преподавателей, с целью создания системы выявления лидерских способностей и волонтерских потребностей студентов, создать банк данных применения лидерских способностей и волонтерских потребностей студентов. Семинары-тренинги «Работа с лидерами молодежных организаций», «Эффективное управление воспитательной работой в кураторской группе», «Социальное проектирование» должны проводиться с кураторами занятыми в воспитательной работе. Где  задачей является формирование  сложенной команды кураторов, способных стимулировать социальную активность студентов, научиться командному взаимодействию и взаимопониманию, отработке навыков совместного решения проблем, более эффективной организации собственной деятельности.
Очевидно, что интерес к общественной деятельности в студенческой среде возрастет. Молодёжь, получающие высшее образование будут стремиться, не только реализовывать свои художественные таланты, но и искать другие способы приложения сил и способностей. Это и волонтерская работа, и экологическое движение, и патриотическая  деятельность. Задача высшего учебного заведения — предоставить своим студентам возможность самореализации.
Итак, вовлечение студента  во внеурочную деятельность влияет на внутренний мир молодого поколения. Внеурочная деятельность учит важности и ценности служения обществу, гражданской ответственности и этики. Она дает возможность практиковать личностную гражданскую ответственность через сотрудничество с другими и развивать такие ценности как честность, гражданское самосознание, сострадание, ценность культурного разнообразия, устойчивость к окружающей среде.
 
 
 
 
 

Фармацевт мутахассисларни тайёрлашда ижтимоий-гуманитар фанлар блоки бўйича қўйилган талаблар юзасидан.

Блог им. aroshka92
ФАРМАЦЕВТ МУТАХАССИСЛАРНИ ТАЙЁРЛАШДА ИЖТИМОИЙ-ГУМАНИТАР ФАНЛАР БЛОКИ БЎЙИЧА ҚЎЙИЛГАН ТАЛАБЛАР ЮЗАСИДАН.
 
Ф.М.Ахмедова
Тошкент фармацевтика институти
 
    Маълумки, “Таълим тўғрисида”ги қонуни ва Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури асосида юқори малакали, хар томонлама етук мутахассисларни тайёрлаш таълим соҳасининг юксак вазифаси ҳисобланади. Шундай экан, фармацевт мутахассисларни тайёрлашда  Ижтимоий фанлар кафедраси Давлат таълим стандартларига асосан “Гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар блоки бўйича мутахассисларнинг тайёргарлик даражаси ва зарурий билими мазмунига қўйиладиган талаблар” асосида фаолият юритади.
Мутахассис тайёргарлигига қўйиладиган умумий малакавий талабларидан бири  дунёқараш тавсифидаги билимлар тизимини эгаллаган бўлиши; гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар асосини, давлат сиёсатининг долзарб масалаларини билиши; ижтимоий муаммолар ва жараёнларни мустақил тахлил қилиш қобилиятига эга бўлишидан иборатдир. Талабалар онгида соғлом, ақл тафаккурига мос дунёқарашни шакллантириш мақсадида уларга: дунё тўғрисидаги умумий ғоялар; қарашлар; инсоннинг дунёда тутган ўрни; ҳаётий йўналиш; ишонч-эътиқод; билиш тамойиллари; ўзи ва бошқаларнинг ҳаётдаги ўрнини билиш; инсон моҳияти; билим; қадрият; амалиёт;  ўзликни англаш каби қарашлар қобилиятлар мажмуини  шакллантиришда ижтимоий фанлар кафедрасида олиб бориладиган деярли барча фанларнинг мақсади ҳисобланади.
Дархақиқат, талабаларнинг  илмий, фалсафий, этик ва эстетик, сиёсий, диний ва  хуқуқий дунёқарашларини шакллантиришда хамда ижтимоий муаммоларни мустақил таҳлил қилиш қобилиятини яратишда ижтимоий фанларнинг ўрни беқиёсдир. Ватан тарихини билиш; миллий ва умуминсоний қадриятлар бўйича  талабаларнинг ўз нуқтай назарини баён этиши ва илмий асослай олиши, миллий ғоя асосида фаол ҳаётий ўринни эгаллаш каби  умумий малакавий талабларни бажаришда Ўзбекистон тарихи ва миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар фанларини олиб бориш орқали мақсадга еришилмоқда.
Шу билан биргаликда, бўлғуси мутахассислар ҳаётда ва касбий фаолиятида  табиат ва жамиятда юз бераётган жараёнлар ва ходисалар хақида яхлит  тасаввурга эга бўлишда; инсонлар орасида жамиятга, атроф муҳитга бўлган муносабатини тартибга солувчи ҳуқуқий ва ахлоқий  меъёрларни касбий фаолиятда хисобга ола билишда сиёсатшунослик ва социология, маданиятшунослик ва диншунослик, маънавият асослари  ва хуқуқшунослик каби фанларни ўрганиш орқали билимларга эга бўлмоқдалар.
Ижтимоий фанларни ўқитишда мутахассис тайёргарлигига қўйиладиган умумий малакавий талаблардан яна бири шундан иборатки, жамиятда ўзини тутиши; мустақил фикрга эга бўлиши ва уни баён этиши; соғлом фикрли бўлиб ва хар қандай бузғунчи ғояларга қарши билимларга эга бўлиши; ахлоқ ва одоб нормаларини эгаллашни, яъни диний ахлоқ ва миллий одобга, сиёсий ва хуқуқий, касбий ва ижтимоий саводга эга бўлишни талаб қилади.

Киноявий тасвир устаси

Блог им. aroshka92
КИНОЯВИЙ  ТАСВИР  УСТАСИ
(Ёзувчи Эркин Аъзам ижоди мисолида)
 
      Маълумки, бадиий асарда воқелик турли усулларда чизиб берилади. Шундай усуллардан бири киноядир.
      Киноя инсонни ўз камчиликларини англаб, ўз-ўзини тафтиш қилишга ундайди. Адабиётшунослик  илмида ҳам бу тушунча инкор этиш билан боғлиқ усуллардан бири саналади. Бадиий асарларда бирор шахс, нарса ёхуд ҳодиса устидан яширин кулиш киноя саналади. Ўзбек адабиёти хазинасига халқ оғзаки ижоди орқали кириб келган киноя услуби  XX асрда Абдулла Қодирий, Фитрат, Абдулла Авлоний, Ҳамза,  Ғофур Ғулом,  Абдулла Қаҳҳор
асарларида янгича  кўриниш касб этган.
     Истеъдодли ёзувчи, драматург, сценарист ва публицист Эркин Аъзам асарларининг ўқимишли бўлишида  улардаги киноя муайян ўрин тутади. Киноя ҳажвий асарларга хос хусусият саналса-да, 1980-90 йиллар насрида у ижтимоий-психологик унсур сифатида намоён бўлди.
     Ёзувчининг бадиий маҳорати энг аввало, унинг асарларида тез-тез ва ўрнида кўзга ташланадиган енгил киноя, ҳажв билан характерланади. Киноя асарга ҳаётбахш руҳ беришга, китобхонга бадиий-эстетик завқ бағишлашга айни пайтда уни тарбиялашга, шунингдек, ҳаёт қусурлари ҳақида объектив сўзлашишга имкон берадиган асарга миллий руҳ бағишлайдиган усуллардандир. Киноявий ифода тарзи ёзувчидан сўзомонлик адабий ва жонли ҳамда бадиий тилларни мукаммал билиш, унинг имкониятларидан ўрни билан фойдалана олиш малакасини талаб этади.
     Айни пайтда асар халқчиллигини таъминлайдиган белги сифатида ёзувчининг ҳаёт, миллат, инсон учун масъуллик даражасини намоён этади. Эркин Аъзам ижодида киноя турли кўринишларда намоён бўлган баъзида муаллифнинг ўз тилидан келтирилган сўз ибора ҳамда мақол ва маталларда, бошқа пайтларда эса персанажларнинг ўзаро муомила – муносабатларида, яна баъзан уларнинг турқ таровати, ҳатти-ҳаракатларида, яна айрим пайтларда эса қаҳрамонларнинг атрофларидаги бошқа кимсаларга берган баҳоларида зоҳир бўлади. 
    Адиб ўз асарларида жумладан, “Ступка” ҳикоясидаги қаҳрамонлар рус миллатига мансуб бўлсада, уларнинг юриш-туриши, ўзи яшаб турган миллатнинг урф-одатлари, анъаналарига ҳурмат туйғусини тарғиб этиш билан бир қаторда уларнинг исмларига ҳамоҳанг тарзда Марина янгамиз дея мурожаат этади ёзувчи. Айниқса асар қаҳрамонлари бир-бирлари билан учрашган лавҳадаги суҳбатда бу янада теранроқ англашилади.
    “Янгамиз ёнбағирда жойлашган боғ-роғли, кенг-мўл ҳовлига кириб борганда Лена модачи тандир бошида нон ёпмоқда экан. Аниқроғи ёпиб бўлгану хонтахтага ёйиб қўйилган қип-қизил нонларни дастлаб дастурхонга ўраётган экан… Ҳовурдан қизарган, асли қовжираб кетган бир бурдагина юзда иккита киртайган яшилтоб нуқта йилтиллаб кўринади – бамисоли икки томчи ўсма суви!
–       Келинг, келинг, Маринаой!
        – Бормисиз, Ленахон, бормисиз?
    Мана шу  лавҳада бир дунё мазмун англашилишини илғаш мумкин. Асар қаҳрамонлари ўзлари яшаб келаётган юртнинг урф-одатларини, қишлоқ  аёлларининг юриш-туриши, ҳатто сўзлашиш жараёнларида ҳам юрт нафаси уфириб тургандек бўлади. Айниқса Лена модачи Марина янгамизга қараганда янаям ўзбеклашиб кетгани, уй-рўзғор юмушларида, юриш-туришида батамом қишлоқ ҳаётига сингиб кетгани учун маҳалладошлари “кўккўз хола” дея мурожаат қилганда янада ойдинлашади. 
    Хулоса қилиб айтганда, адиб киноявий усулдан ўз қаҳрамонлари характерларни яратиш, уларни очиб бериш, шунингдек, уларнинг қусурларини кўрсатишда маҳорат билан фойдалана олган.
 
 
Нигора АШУРОВА,
                                           Тошкент фармацевтика                                                     институти ўқитувчиси
 

Кўнгил тасвири

Блог им. aroshka92
КЎНГИЛ ТАСВИРИ
     Кўнгил – энг ноёб туйғуларнинг муқаддас қўрғони, жисми жонимизга ҳадя этилган энг ардоқли хазина. Нурдай шаффоф, гулдай нозик, биллурдек нафис. Одамзотни жамики мавжудодлардан улуғ сифатларининг Ватани кўнгил. У чексиз осмонга ўхшайди. Оламни ёрқин рангларда кўрмоқлик имконини берувчи ҳаёт ишқи билан лиммо-лим. Бу маконда фақат унинг ўзигагина таниш ва маълум ҳақиқат тимсоли яшайди. Кўнгил уйимиз адолат ва эзгулик истаги, комиллик ва ўзликни англаш орзуси билан мунаввард
Бу хусусият адибнинг аввалги асарларидаги изланишларининг давоми, сайқалланган бадиий киноявий услуб такомилининг ифодасидир. Гарчи олдинги ва кейинги асарлар яратилган вақт оралиғи унча узоқ бўлмасада, сўнги ўн йилдаги асарлардаги воқеликни янгича англаш, унинг моҳиятига чуқур кириб бориш, бадиий кашф маҳоратининг ўсганлиги ҳамда қаҳрамонлар тилининг ранг-баранглиги, ҳажвий-юморга бой тарзда ифодалана борганлиги билан ажралиб туради. 
          Эркин Аъзам  ижодида киноя турли кўринишларда намоён бўлган, баъзида муаллифнинг ўз тилидан келтирилган сўз ибора ҳамда мақол ва маталларда, бошқа пайтларда эса персанажларнинг ўзаро муомила-муносабатларида зоҳир бўлади. Шуни ҳам алоҳида  таъкидлаш жоизки, адиб ўзини азоблаган бугунги кун муаммоларига  муносабатини аччиқ киноя, пичинг, қочиримларга ўраб ифодалайди. Бу эса ёзувчининг ҳаётимиздаги воқеа-ҳодисаларга бефарқ эмаслигидан далолатдир. “Жаннат ўзи қайдадир?”, “Сув ёқалаб”, “Забаржад” асарларида ҳам адибнинг ҳаётимиздаги ноҳақликлардан, кишиларнинг қон-қонига сингиб кетган иллатлардан норозилиги, безовталиги сезилиб туради.
    “Сув ёқалаб”  асарининг бош қаҳрамони Болта Мардон  – собиқ колхоз раиси. Шўро даврида жамоа хўжалиги раиси бўлган, асар персонажларидан бири айтгандек, “неча йил довруқ солиб даврон сурган одам”, ҳозирда эса “даври ўтган” оқсоқол. Адиб асар воқеаларини  тасвирлаш  жараёнида  бот-бот “даври ўтган” иборасига тўхталиб, қаҳрамонлар нутқида ифодалайди.
      Шу ўринда “даври ўтган” ибораси икки хил мазмун касб этганлигини англаш мумкин:
1. Маълумки, киноя ҳосил қилишда интонациянинг роли муҳимдир. Интонация ҳар қандай киноявий сўз воситасининг таъсир кучини икки баравар ошириб ифодалаш учун хизмат қилади. Шу билан бир қаторда инсоннинг туйғулари, интилишлари, мақсадлари бошқаларга интонация орқали тез етиб боради. Асарда образлар тилида келтирилган “даври ўтган” ибораси  ним киноя тарзида ифодаланган. Жумладан, – Сиёсат қиладими, қилмайдими, даври ўтди-да энди (Аъзам Э. Сув ёқалаб. “Жаннат ўзи қайдадир”., “Шарқ” нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси.– Тошкент. 2007. 63-бет); – Болта Мардоннинг даври ўтган! (Ўша манба.66-бет), – Ў-ў раис, катталигингни бошқага қиласан, хўпми? Давринг ўтди сенинг! (Ўша манба.72-бет).
     Асар қаҳрамони Болта Мардон ўз маҳалладошлари томонидан айтилган ушбу сўзлардан кўнгли ранжийди, ўйга толади. Умр бўйи барча саъий-ҳаракатлари шу халқининг фаровонлиги, равнақи, тараққий этишига сафарбар этилди. Аммо баъзи юртдошлари бу каби меҳнатларини унитиб, унинг “даври ўтганлигини” андишасизларча таъкидлашади. Бунда ёзувчи инсон меҳнатини қадрлаш, эъзозлаш сингари туйғуларни тарғиб этади ва ўқувчини мана шундай туйғуларни унутмасликка чақиради.
 2. Киноя заминида ўз навбатида танқидий фикр билан бир қаторда ачиниш туйғуси ҳам ётади. Ушбу келтирилган “даври ўтган” иборасида инсон умрининг ўткинчилиги, лавозимининг омонатлигига ишора этилади. 
– Неча йил довруқ солиб даврон сурган одамнинг аҳволини кўринг – сув ёқалайман деб юрибди бугун!
–   Ҳали бақувват-ат. Сиёсатини қаранг!
– Шу, сизнинг даврингиз ажаб зўр даврлар эканда, раис бобо! (Ўша манба. 68-бет).
         Шундан англашиладики, бу дунёнинг ўткинчи эканлиги, бир лаҳзада инсонга берилган умр поёнига етиши ва мана шу қисқа вақт оралиғида инсон эзгу ишларни қилишга, эл-корига яраб, яхши ном қолдиришга даъват этади. Инсонга бир маротаба бериладиган бу умр давомида кўнгил амрига қулоқ солиши,  вақт ўтгач қилган амалларига афсус, надомат кўзи билан эмас шукуроналик ҳисси билан қарашга ишора этади.
      Ёзувчи  асар бошида  КЎНГИЛга  ишора  этиб бошлашдаёқ бу янада теранлашади. Яъни ичкари хонада намоз ўқиб чиққан Болта Мардон супа лабида ўтириб, обдастадан хотини Мусаллам опа қуяётган сувга қарар экан кеча кўрган тушини сўзлайди. “Тавба… Ажабо туш? Йигитлик даврим  эмиш. Мана шу супада ҳудди шу тахлит чўнқайиб ўтирган эмишман. Тепамда, отам, норози, танбеҳ бераётганмиш: тутни нимага кесдинг, бесўроқ? Сени мени тўйдириб, кийдириб турган шу эдику? Болалигингда ўзинг шохма-шох тирмашиб тут териб юрардинг… Ҳе, ноинсоф” (Ўша манба. 57-58-бетлар)
     Болта Мардон отасининг норизо сўзларидан ўзини айбдор сезиб, боғ айлана бошлайди. Шунда боғидаги тут дарахтининг  олдига бориб, шохлардаги баргларнинг сувсизликдан  тўкилаётгани, гўё осмонга қўл чўзиб, фарёд чекаётганга ўхшайди. Сувсизликдан қуриган дарахт – умр заволининг тимсоли сифатида гавдаланади ва қаҳрамон қалбида гуноҳкорлик ҳиссини уйғотиб сув ёқалашга ундайди. Гўё ёзувчи инсон умрини дарахтга қиёс қилиб, дарахт баргларининг тўкилиш жараёнини тасниф қиладики, инсон умрининг поёни, бу ниҳоялаб бораётган умрда инсон кўнгил кечинмалари, олиб борган саъий-ҳаракатлари, ўз маҳалладошига, халқига қилган меҳнати ифодасини кўрсатиш мақсадида сув келтириш ҳодисасини юзага келтиради. Мана шу жараёнда ёзувчи айтмоқчи бўлган фикрлар асар қаҳрамонларининг тили ва характерлари орқали ўз ифодасини топа бошлайди. Ёзувчи Болта Мардон характерини, қиёфасини, ички руҳий кечинмаларини асар воқеалари давомида очиб боради ва ўқувчи кўз ўнгида асар қаҳрамонининг инсонпарварлик, жонкуярлик, камтарлик, садоқатлилик сингари фазилат соҳиби эканлигига ишонтиради. Шу билан бир қаторда Болта Мардон бошқа раисларга ўхшамасада (Абдулла Қаҳҳорнинг “Синчалак” асаридаги раис образи) яъни, ўқувчи раис образида қаҳри қаттиқ, заҳарҳанда, шуҳратпараст, ўз манфаати ҳамда ўз шаънига гард юқтирмаслик йўлида ҳеч нарсадан тап-тортмайдиган қиёфани тасаввур этади. Аммо Болта Мардон бу каби раислардан тубдан фарқ қилади.
      Асарда халқимизнинг асрлар давомида шаклланган камтарин ва оқилона турмуш тарзи, қишлоқ табиати, одамларнинг ўзаро муносабатлари маҳорат билан қаламга олинади. Болта Мардон характерининг яна бир ўзига хос хусусиятидан бири – бу янги давр эврилишларини, айниқса, ёшларнинг кўнгил оламини тўғри талқин эта олишидир. Ўз ўғли Ботирга кўнгил амрига қулоқ солиш, етти ўлчаб бир кесиш лозимлигини уқтириб ўтади: “Ботир гап бундай: шу, аммангнинг қизига кўнглинг бўлмас, очиқ айтавер, тўй қолади! Кўнглингга қара, болам! Лекин уйлансанг, шундай бировини топиб хотин қилгинки, сира-сира жонингга тегмасин! Неча йил ўтса ҳам! Бўлмаса, бу савдо – бир умрлик азоб. Шу гапим эсингдан чиқмасин” (Ўша манба.87-бет).
     Ушбу келтирилган парчада Болта Мардоннинг ҳаётий тажрибаси, қайсидир маънода аччиқ қисмати эди. У  бутун  умрини кўнглига қулоқ солмай, кўнгилдан воқиф бўлмай, кўнгил амрига қарши ўтказиб юборганлигини англаб етади ва ўғлини бундай хатоларни такрорламасликка чақиради. Асарда Болта Мардон ўғли Ботирга айтган қуйидаги сўзларида кўнгил тубида яшириб юрган, уни умр бўйи қийнаб келган туйғуларини яққол кўрсата олган: “Тағин бир гап, ўғлим. Эртага бир кун орқамда қолмасин-да. Нолиган – ношукур дейдилар. Энангни айтаман-да, яхши хотин. Ювош. Ўзим ҳам ундан бирор ёмонлик кўрмадим. Лекин кўнгил қурғур ҳе-еч… Билмадим – нимага...” (Ўша манба.88-бет)
     Хуллас, адиб инсоният ҳаётини нозик тасвирлайди ҳамда киноявий услуб масаласи ижодкорнинг эстетик идеалини бадиий маҳорат қирраларини номоён этувчи ифода воситаси сифатида Эркин Аъзам ижодида алоҳида ўринга эга.
                                            Нигора Ашурова ТошФарМИ
                                           тиллар кафедраси ўқитувчиси
 

Ёшларнинг аҳлоқий тарбиясида киноя услубининг ўрни

Блог им. aroshka92
ЁШЛАРНИНГ АХЛОҚИЙ ТАРБИЯСИДА КИНОЯ УСЛУБИНИНГ ЎРНИ
 
Н.Х.Ашурова
Тошкент фармацевтика институти, Тошкент ш., Ўзбекистон Республикаси
 
Ёшларни миллийлик руҳида тарбиялаш, ўзлигини англашда бадиий асарлардаги ўзига хослик миллий жиҳатларни сақлаб қолишга хизмат қилади.
         Бугунги кун ўзбек адабиёти бир қатор  овозларга эга. Улар шеърият, романчилик, ҳикоя, қиссачиликда бир сўз билан айтганда наср ва назмда ўз айтар сўзлари, қараш ва ғояларига эга. Энг асосийси улар адабиётимиз дарғалари ишини давом эттириб бошқа миллат вакилларидан ҳам бўлмаган истеъдодли ёзувчи, шоирларимиз борлигини намоён этмоқдалар.
    Бугунги кун  қисса, ҳикоячилигида Абдулла Қаҳҳор, Ғофур Ғулом, Шукур Холмирзаев, Ўлмас Умарбеков, Саид Аҳмадлар  қаторида тилга олишга арзигулик асарлар яратаётган ёзувчи Эркин Аъзам ҳам шулар жумласидандир.
      Замондошларимиз Эркин Аъзам ижодий фаолияти  хусусида кам маълумотга эга бўлсаларда, унинг асарлари билан яхши таниш эканликларига шубҳа йўқ. Зеро, унинг ҳикоя ва  қиссалари дилга яқин, дилтортар, ўз самимияти, ҳаётийлиги, тасвир усули ва воқеалари билан  инсонни ўзига жалб этади.
Адибнинг илк ҳикояси унинг ўқувчилик чоғларидаёқ вилоят газетасида чоп этилади. 1977 йилда “Чироқлар ўчмаган кеча” номли ҳикоялар тўплами босилиб чиқади. Бу китобга эса  ўзбек  китобхонига ўзига хос истеъдод дунёга  келганидан дарак беради.
      Ижодкор  бир қатор ҳикоя, қиссалар яратиб китобхон қалбидан жой топа олади. Ёзувчининг “Байрамдан  бошқа кунлар” (1980), “Олам ям-яшил” (1984), “Жавоб” (1987), “Пакананинг ошиқ кўнгли” (1991), “Шоирнинг тўйи” (1993), “Жаннат ўзи қайдадир” (2007) каби қатор ҳикоя ва қиссалар тўплами нашрдан чиқди.
      Унинг сўнг йилларда яратилган “Пакананинг ошиқ кўнгли”, “Шоирнинг тўйи”, “Пиёда” каби асарлари ўқувчилар томонидан илиқ кутиб олинди.     Адиб асарларида ахлоқ, эътиқод, бурч, оддий инсоний муносабатлар  ўзига хос услубда акс эттирилган. Асарларда ҳалқона оҳанглар, нақл ва мақоллар, ҳикоя ва ташбеҳлар топиб ишлатилганки, бу асарнинг янада ўқимишли чиқишига ҳисса қўшган.
      Маълумки, бадиий асар тилида турли бадиий услубий жиҳатлар билан бирга асар тилининг ҳаётийлигини, жонлилигини ҳамда мазмундорлигини таъминловчи  тасвирий усуллар бисёр. Бундай усуллардан бири киноядир.
           Биз бугун ёзувчи ижодида киноянинг ўрни, ундан қандай фойдаланиш маҳорати ва асар ривожида унинг таъсири хусусида тўхталмоқчимиз. Бунинг учун  адибнинг асарларидан бири “Пакананинг ошиқ кўнгли” қиссасини бироз таҳлил қилсак.
      Ўзбек тилининг  изоҳли луғатида киноя сўзига шундай таъриф берилади: “Масҳаралаш, кулиш учун айтилган пардали гап, қочирим, изтеҳзо, пичинг, кесатиқ...”
      Бундан келиб чиқадики, киноя-услубий восита, маъқуллагандек ёки ризо бўлгандек рад этиш, истеҳзоли кулиш. Кинояда сўз тескари, ҳатто рад этувчи мазмун касб этиши мумкин.
     Хўш, ёзувчи ижодида бундай сўз ибораларга бот-бот мурожаат этилишининг сабаби нимада? Назаримизда Эркин Аъзам доно ва чўрткесар, қайсар ва танти, самимий ва андишали  одамлар орасида ўсиб улғайганида. Уларнинг  сўзлашув маданияти, топиб гапириш қобилятларидан бохабарлигида ва ҳамиша уларга яқин бўлиш истаги билан яшаб ижод қилишида. Йўқса, “Товушини не мақомга солмасин, натижа ўша-ўша баайни чала пуфланган сурнай” ёки “Ҳар қадамда. Бозор бу. Пакана ана шундай бозорнинг молу харидорини кўп кўрган”, “… аспирантлар типирчилаб хизматда эди. Меҳмондан мезбон кўп” сингари  жумла ва иборалар пайдо бўлмасмиди.
      Аслида асар сарлавҳасининг  ўзидаёқ киноя бормасми?.. “Пакананинг ошиқ кўнгли”… Инсон ташқи жиҳатдан қандай яратилишидан қатъий назар унинг кўнгли бор. Бу кўнгилда хайрат, муҳаббат, чексиз туйғулар бор. Аслида мана шулар эмасми инсоннинг бахти, бойлиги. Бироқ ёзувчи “Э, бу бир бошқа дунё экан. Кўнгил-подшо. Кўнгил-хазина. Кўнгил-бало… Кўнгилни кўргазмага қўйиб бўлмаса. Қўйганда ҳам кўрган харидор аввал, эгасига назар солади: бўй-басти қандай, афт-ангори? ”, — деб ёзади, киноя қилади. Бу билан у қаҳрамонни ерга урмоқчи эмас, аслида гап бўйда ҳам эмас, мўйда ҳам эмас, гап кўнгилда эканлигини уқтирмоқчи, таъкидламоқчи назаримизда. Бироқ асар  қаҳрамони айни мана шу ҳақиқатни  тушунгунча бошидан қанча саргузаштларни кечиради. Бўй ўстиришга, соч ўстиришга қанчалар ҳаракат қилмади. Бу ҳаракатлар асарда шундай тасвирланадики, ҳаётимизда “паканага” ўхшаган, қанчадан-қанча тақдирлар борлигини, биз уларни баъзан англаб, баъзан эътибордан четда қолдиришимизни ҳис этамиз.
      Ёзувчи таъбири билан айтганда асар воқеалари осмондан олиб  ёзилмаган, ул-бул туртки бўлган. Асосийси уни китобхон қўлига бадиий асар тарзида инъом эта олишда эди. Буни муваффақатли уддалаган адиб ижодида киноянинг ўз ўрни борлиги асарни ўқиш давомида янада теранроқ англаш мумкин. Бу эса  китобхон масъулятининг ўзига хос қисми...   
       Умуман олганда ёшларимиз ўртасида адабиётга, китобга ҳамда илм олишга бўлган қизиқишини шакллантириш бугунги кунда долзарб масалалардан бири саналмоқда. Ёшларнинг миллий ахлоқий қадриятлар тўғрисидаги тушунчаларини бойитишда бадиий асарнинг ҳам сезиларли ўрни борлиги айни ҳақиқат. Шу боис ёшларимизни ҳар томонлама баркамол, комил инсон қилиб тарбиялашда бадиий асарларнинг ўз ўрни борлиги, асар мутолаа этиш асносида эса инсоннинг маънавий, руҳий олами комиллик даражасига етишида пойдевор бўла олади.

Одам савдосига қарши курашиш давр талаби

Блог им. aroshka92
ОДАМ САВДОСИГА ҚАРШИ КУРАШИШ ДАВР ТАЛАБИ
Маълумки, XXI асрни юксак техник ва технологиялар ҳамда ривожланган тараққиёт, шунингдек, инсон ҳуқуқлари асри сифатида эътироф этиш мумкин. Аввало, жамиятнинг тараққий этиши ва  ривожланишида инсоннинг  ўрни  қанчалик зарур  эканлиги ҳеч биримизга сир эмас.
Таъкидлаш жоизки, одам савдоси – инсон ҳаёти, эркинлиги ва ҳуқуқларини  поймол қилиб, уларнинг эрки, тақдири ва  келажагини оёқ ости қилишдек оғир ва жирканч жиноят ҳисобланади. Мазкур ҳолат билан боғлиқ жиноятлар ҳозирги кунда айрим мамлакатларда кенг тарқалиб, дунё ҳамжамиятини жиддий ташвишга солиб келмоқда. Айрим шахсларнинг республикамизда инсон ҳуқуқлари учун ишлаб чиқилган қонунларга  бўйсунмаган ҳолда мўмай даромад топиш илинжида турли давлатларга  кетиб, у ерга  бориб ҳар қандай шароитда  ишлаётган ёшларимизнинг борлиги ачинарли ҳолат. Ёшларимиз ўз ҳақ-ҳуқуқларини билмасликлари оқибатида чет давлатда турли қонун бузилиш ҳолатларида жабр кўраётганлар ҳам талайгина. Бот-бот қулоғимизга чалинаётган воқеа ходисаларда “… қўшни маҳалладаги палончининг ўғли ўз юртига қайталмаётган ёки қайтиб келган юртдошларимизнинг бошига тушган аянчли воқеаларни эшитиб баъзан ачиниб кетасан киши. Яна шуни айтиш жоизки,  чет элларда  ноқонуний йўл билан чиқиб кетган  шахсларнинг меҳнати ва  ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда  кафолатлаш имконияти бўлмайди.
Маълумки,  чет элда ишлаш мақсадида кетувчи фуқароларга кўмаклашувчи давлат органлари мавжуд. Ўзбекистон Республикаси ташқи меҳнат миграцияси  масалалари агентлиги бу борада самарали фаолият кўрсатиб,  фуқароларни чет элдаги иш ўринларига қонуний жойлаштириш ҳамда уларнинг меҳнатини ҳуқуқий  кафолатлаш билан  шуғулланиб келмоқда. Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш жоизки ёшларимизнинг ҳар томонлама комил инсон қилиб тарбиялаш, уларнинг маънавий, ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган чора-тадбирларни янада кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
      Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 17 апрелдаги “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун ҳамда Президентимизнинг 2008 йил 8 июлдаги “Одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш борасида Тошкент фармацевтика институтида ушбу йўналишда мунтазам равишда тадбирлар амалга оширилди. Институт миқёсида “Одам савдосига қарши курашиш” мавзуларида олиб борилган тадбирларда соҳа мутахассисларини жалб этилган ҳолда олиб борилишига алоҳида аҳамият берилди.
     Талаба-ёшларнинг турли маънавий тахдидлар тўғрисидаги билим ва тушунчаларини янада бойитиш, инсон саломатлигини бундай ҳолатларда муҳофаза қилиш, ёшлар қалби ва онгида турли ғоявий-информацион таҳдидларга нисбатан маънавий иммунитетни кучлироқ шакллантириш, мустақил фикрловчи шахс-мутахассисни тарбиялаб етиштириш, аҳолининг огоҳлиги, хушёрлигини ошириш, уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида прокуратура ва ҳуқуқ-тартибот органлари ҳамда профессор-ўқитувчилар билан ҳамкорлик ишлари амалга оширилмоқда.
      Институтда  “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил Омбудсманнинг ваколатлари ва вазифалари”, “Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш”, “Одам савдосини олдини олиш”, “Ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш” мавзуларида давра суҳбатлари ўтказилади. Тадбир Тошкент фармацевтика институти маънавият ва маърифат бўлими, ижтимоий фанлар кафедраси, тиллар кафедраси ўқитувчилари ҳамкорлигида ташкил этилади. Шу билан бир қаторда мавзуларни талаба-ёшлар ўртасида янада кенгроқ тарғиб этиш, уларнинг ҳуқуқий савиясини оширишга қаратилган тадбирларда институтда фаолият олиб бораётган “Ахборот соати” гуруҳи ходимларининг вазифаларини ҳам эътироф этиш мақсадга мувофиқдир. “Ахборот соати” материалларида одам савдосига қарши курашиш мавзуси доирасида материаллар мунтазам равишда ёритилиб келинмоқда.
Хулоса қилиб шуни таъкидлаш жоизки, бугунги  мураккаб мафкуравий жараёнларни илмий-амалий жиҳатдан атрофлича таҳлил қилиш ва баҳолаш, ўсиб келаётган ёш авлод қалбига миллий тафаккурни, маънавиятни ва соғлом дунёқараш асосларини  мустаҳкамлаш алоҳида аҳамият касб этади. Фақат ана шундай асосда ёшларни ўз  фикрига эга, турли маънавий  ҳуружларга қарши собит тура  олишга қодир бўлган, иродали, фидоий ва  ватанпарвар инсонлар этиб тарбиялашга эришиш мумкин.
 
 
   Нигора АШУРОВА
                          Тошкент фармацевтика институти ўқитувчиси                         
 
 
 
 
 

 
 
 
 
 
 
 

Истиқлол арғумонлари

Блог им. aroshka92
ИСТИҚЛОЛ АРМУҒОНЛАРИ
 
Ёшлик кишининг умр баҳори. Унинг ўзига хос кўркамлиги, ўзига яраша завқли жиҳатлари бевосита давр кайфиятига, одамлар руҳиятига таъсир этмасдан қолмайди. Ахир ёшларга ҳавас қилмайдиган бирор кишини топиш амри маҳол. Зеро, куч-қувват, шижоат, ўзгача кайфият мужассамлигининг гувоҳи бўламиз. Бизга маълумки, мустақиллигимизнинг пойдеворини мустаҳкамлашда, мамлакатимизнинг тараққиётида, юртимизнинг буюк давлатга айланишида таълим-тарбия ишларини оқилона йўлга қўйиш, ёшларини замонавий илм-фан, техника ва технологиялар билан таништириб бориш бениҳоят катта аҳамиятга эга. Зеро, тараққиёт тақдири маънавий жиҳатдан етук, билимдон, онгли фикрлайдиган, иродаси бақувват, илм олишга ҳавасманд ёшлар қўлида эканлиги ҳеч кимга сир эмас.
Илм-фан, маданият ва маърифат ҳар қандай  мамлакат ва халқни юксакликларга кўтаради, келажагини олдиндан кўрсатиб беради.  Ёш авлод тарбияси, уларнинг дунёвий билимларни чуқур эгаллашлари масаласига юртимизда  алоҳида эътибор берилаётганлигини таъкидлаш лозим. Юртимизда йигит-қизларнинг жаҳон андозалари талаблари даражасида таҳсил олишлари, юксак маънавиятли, юқори малакали кадр бўлиб шаклланишида моддий ва маънавий қўллаб қувватланмоқда. Шу билан бир қаторда иқтидорли ёшларни чет эллардадаги нуфузли ўқув юртларида таълим олишлари учун барча имкониятлар яратилган.
Маълумки, ҳар қандай мамлакатнинг келажаги, иқтисодий салоҳияти, аждодлар кечмиши ва албатта ёшлар иқтидори ва уларнинг интилишлари билан боғлиқ. Буни ҳис этган Тошкент фармацевтика институти талаба-ёшлари ёруғ келажак умиди билан изланмоқдалар, ўқиб ўрганмоқдалар.
Институтда  иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида Касаба-уюшмаси, “Устоз-шогирд”кенгаши, “Камолот” ЁИҲ   БТ ҳамда маънавият ва маърифат бўлими ташаббуси билан бир қатор чора-тадбирлар амалга ошрилиб келинмоқда. Ҳар ўқув йилида институт раҳбарияти,  маънавият ва маърифат бўлими ташаббуси билан аъло баҳолар билан ўқиётган иқтидорли талаба-ёшларни моддий-маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида профессор “Маннон Азизов” номидаги ва “Дори-дармон”АК томонидан таъсис этилган стипендиялар талабаларга тақдим этилади. Бу каби эътибор талаба-ёшларни янада изланишга, ўқиб ўрганишга бўлган қизиқишини оширади ва  мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Ўзбекистон  Республикаси  Президентининг 2005 йил 31 октябрдаги “Ўзбекистон  Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга бериладиган имтиёзлар тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида, институт  раҳбарияти ва “Камолот” ЁИҲ   БТ  етакчилари томонидан бир қатор  амалий ишлар олиб борилмоқда. Ҳарбий хизматни имтиёзли якунлаб институтга ўқишга қабул қилинган талаба-ёшларни маънавий-маърифий тадбирларга жалб этиш масалалари ижобий ҳал этилган.
Ҳар ўқув йилида талаба-ёшларнинг ёзги таътил вақтида бўш вақтларини унумли ва мазмунли ташкил этиш борасида  “Бунёдкор”  меҳнат отряди ташкил этилади ва уларнинг рўйхати шакллантирилади.  Институт  талаба- ёшларидан иборат тузилган  “Бунёдкор”   меҳнат отряди  томонидан  ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва бунёдкорлик ишлари амалга оширилади ва ёшлар моддий  қўллаб-қувватланади.
Институтда талабаларнинг яшаши, ўз устида мустақил ишлаши, дам олиши, спорт ва бошқа тўгараклар ҳамда клубларда қатнашиши учун шарт-шароитлар яратилган. Жумладан, институт талабалар турар жойида белбоғли кураш, баскетбол, волейбол, шейпинг, стол тенниси каби спорт тўгараклари фаолият кўрсатиб келмоқда. Бу тўгаракларга жисмоний тарбия фанидан таълим бераётган ўқитувчилар раҳбарлик қиладилар.
Институт кафедраларида ўн иккита касбий, ижодий тўгараклар ҳам фаолият олиб борилади. Унга турли йўналишларда, турли курс талабалари илмий ишлар билан махсус бириктирилган бўлиб, малакали профессор-ўқитувчилар раҳбарлигида иш олиб борадилар.
Шу билан бир қаторда талаба-ёшларининг турли маънавий тахдидлар, мафкуравий ҳуружлар тўғрисидаги билим ва тушунчаларини янада бойитиш,  ёшлар қалби ва онгида турли ғоявий-информацион таҳдидларга нисбатан маънавий иммунитетни кучлироқ шакллантириш, мустақил фикрловчи, ватан тақдири ва истиқболига бефарқ бўлмаган шахс-мутахассисни тарбиялаб етиштириш, аҳолининг огоҳлиги, хушёрлигини ошириш, соғлом турмуш тарзини юзага келтириш мақсадида режа асосида ўтказиладиган “ Ахборот ва таълим-тарбия соатлари” дарсларида “Диний экстремизм ва терроризм – тинчлик ва тараққиёт душмани”, “Маьрифий ислом ақидапарастликни қоралайди”, “Ҳозирги замон ва динлараро мулоқот” мавзуларида учрашувлар, давра суҳбатлари олиб борилмоқда. “Устоз-шогирд”  кенгаши орқали ҳар бир гуруҳда мураббийлар томонидан бевосита мулоқот ва  тушунтириш ишлари олиб борилади. Шу билан бир қаторда институт миқёсида Президент И.А.Каримовнинг “Мустақилликка эришиш остонасида” номли асарини профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшлар ўртасида ўрганишга бағишланган тадбирлар мунтазам равишда амалга оширилиб келинмоқда.
“Ватанпарварлик ўлка тарихини ўрганишдан бошланади” шиори остида талабаларнинг тарихий жойларга саёҳатларини уюштириш мақсадида ҳар ойда бир маротаба ўтказилиб келинаётган  “Маънавият кун”ларида, турли маънавий-маърифий тадбирлар давомида ҳамда ҳар ўқув йилида институтда таҳсил олаётган иқтидорли талаба-ёшларни, мураббийларни, ходимларни институт ректори ташаббуси билан  қадимий обидалар, қадамжолар яъни, Самарқанд, Бухоро ва Хива сингари шаҳарларга саёҳатлари ташкил этилади.
“Илм мартабаси мартабаларнинг зўридир” деган гап шубҳасиз тўғридир.  Қайси ерда илм маърифат кучли бўлса, ўша ер бахт ва маънавият маскани ҳисобланади. Гўзал ҳулқ билан пайваста бўлган илм одамларни бахтиёр қилади, мартабасини баландлатади.  Илмдан мақсад эса кўркам ва эзгу ишларни амалга оширишдир.  Бу йўлда тинимсиз изланишда, ҳаракатда бўлган ёшлар шубҳасиз  кўзлаган мақсадларига эришажак.
Донишмандларимиздан бири: “Истеъдод эгаларини тарбиялаш шундай бир кимёдирки, у қора тупроқни тоза олтинга, ноқис тошни эса айбсиз гавҳарга айлантиради”, -дея таъкидлаганлар.  Бу ҳикмат  замирида ҳақиқат акс этганлиги бежиз эмас.  Мана шундай истеъдодли ёшларни тарбиялаш йўлида институт устозларининг ўз ўрни бор албатта.  Киши  қалбига илм ва маърифат нурларини олиб киришда, ҳаётда муносиб ўрнини топишда  уларнинг меҳнатлари таҳсинга лойиқ. Халқимизда ёш ниҳолни қайси томонга қараб бурса, ўша томонга  қараб ўсади, дейилганидек ниҳолнинг қандай ўсиши боғбонга боғлиқ. Боғбон қанчалик ниҳолга эътибор берса, унга қараса, озиқлантирса у шунча юқорига қараб бўй чўзаверади. Шунинг учун боғбонни устозга қиёслагимиз келади.
Институтда юқори малакали кадрларни тайёрлашда, ёшларни миллий истиқлол ғоялари асосида тарбиялашда фаол меҳнат қилаётган устозларимизнинг борлиги инсонни қувонтиради.  Мана шундай устозларимиздан Ўзбекистон фан арбоби, профессор С.Н.Аминов ва О.А.Шобилолов, Х.Комилов, А.Эргашев, Ў.Аҳмедов, Н.К.Олимов, К.А.Чўлпонов, Л.Бозорова, С.Х.Қодирова, Н.Суюндиков, А.А.Нурмухамедовлар ёшларга сабоқ бериб, уларнинг билим ва тажрибаларининг кенгайишида астойдил меҳнат қилиб келмоқдалар. Қачонки,  шогирдларга, талабаларга устозлар меҳри, эътибори, ғамхўрлиги бор экан уларнинг  интилишлари, изланишлари, иқтидорлари бўй кўрсатади. Пировардида эса бундан жамият ҳам, одамлар ҳам наф кўради.
Хар қандай  изланишлар ўз самарасини берганда ўзимизни бахтиёр ҳис этамиз. Бу ҳис биз сўз юритган  Тошкент фармацевтика институти устозлари, ўқитувчиларига ҳам бегона эмас. Токи, улар илм бераётган ёшлар энг азиз неъмат инсон саломатлиги йўлида хизмат қилиб, соҳада салмоқли ютуқларни қўлга киритиб келмоқдалар.
“Одам моли билан эмас, камоли билан кўркам” дея нақл қилади доно халқимиз. Бинобарин инсон ўз умрини мазмунли ва серфайз ўтказиш учун аввало ўзини ўраб турган борлиқни англай билиши, юксак ақл ва тажриба эгаси бўлиш даркор. Бунинг учун эса ёшларимиз илм  олиши, ҳунар эгаллашлари зарур. Халқимиз илмнинг куч-қудрати нақадар буюк эканлигини асрлар оша ўз ҳаёт тажрибасидан ўтказиб келган.
Илмсиз инсон мевасиз дарахтга ўхшайди. Илм инсонни маърифат дунёсига олиб киради, қолаверса, эзгулик сари сафарбар қилиш билан бир қаторда жаҳолатдан қутқаради. Шунинг учун ҳам халқ орасида илм орқали олий фазилатларга эга бўлган, улуғликка эришган инсонлар ҳамиша қадрли ҳисобланган. Шундай экан, ёшларни аждодларимиз каби илм фидойилари, билимли, маърифатли, комил инсон бўлиб тарбияланишига янада эътибор қаратилар экан келажакда биз кўзлаган мақсадларни рўёбга чиқаради.


                      Нигора АШУРОВА
Тошкент фармацевтика институти ўқитувчиси                          
 

Ёшлар қалбида миллий ғоя туйғуларини шакллантириш ва тарғиб этишда адабиётнинг роли

Блог им. aroshka92
ЁШЛАР ҚАЛБИДА МИЛЛИЙ ҒОЯ ТУЙҒУЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА ТАРҒИБ ЭТИШДА  АДАБИЁТНИНГ  РОЛИ
 
Н.Х.Ашурова
Тошкент фармацевтика институти, Тошкент ш., Ўзбекистон Республикаси
 
Табийки,  ҳар  қандай авлод вакиллари  маълум  бир  жиҳатлари  билан  бир-бирларидан  фарқ қилади. Бунда тараққиётнинг, ривожланишнинг  таъсири катта.  Шундай бўлсада,  авлодларга  аждодлардан  мерос бўлиб  қолган,  асрлардан  асрларга  ўтиб  келаётган  яхши анъаналар, урф-одатлар, умрбоқий қадриятлардан узилиб яшай  олмайди.
Аждодларимиз орзу қилган  кунларни кўриш, чин  маънодаги  мусаффо ҳаводан  нафас  олиш, озодлик, эркинлик сингари бахтли лаҳзаларни кўрмоқлик бахти  айнан  бизга  насиб этди.
       Биз яшаётган табаррук замин бағрида  неча-неча буюк инсонлар хаёт кечирганлар. Илму-маърифат, адабиёт ва санъатда, жасоратда тенгсиз, юксак инсоний фазилатлари билан  ибрат бўла оладиган номлари абадиятга муҳрланган буюк юртдошларимиз жуда кўп.  Улар  айнан бизнинг  юртимизда, биз қадам босаётган мана шу заминда камол топганлар, ўсиб улғайганлар, дунё илм-фанига ва тараққиётига улкан ҳисса қўшганлар. Тарихимиз, миллий қадриятларимиз, улуғ сиймолар ҳаётини ўрганишнинг асл мақсади ҳам уларга эргашиш, юксак инсоний фазилатлари мисолида ҳаётий эътиқодимизни шакллантириши  учун ибратли жиҳатларни олишдир.
      Маълумки, ёшларни ватанга муҳаббат, миллий истиқлол ғояси асосида тарбиялаш ўтмиш аждодларимиз мероси, анъанаси, қадриятига йўғрилган ҳолда амалга оширилади. Президентимиз И.А.Каримов эътироф этганларидек, “Инсонни, унинг маънавий оламини кашф этадиган яна бир қудратли восита борки, у ҳам бўлса, сўз санъати, бадиий адабиётдир”. Ҳақиқатдан ҳам инсон руҳиятига, онгига оғзаки тарғибот-ташвиқотдан кўра ёзма манба тез ва кучли таъсир кўрсатади. Бу борада адабиётнинг, сўз санъатининг ўрни беқиёсдир.
      Ижодкор аҳли ўз фарзандининг қалбида миллат ўзлигини англашга, миллий ғояни шакллантиришга, урф-одатларимиз, қадриятларимизнинг мазмун-моҳиятини англашга, юрт озодлигини барпо этиш сингари ғояларни ўз асарлари орқали етказишга уринганлар. Шундан кўриниб турибдики, адабиёт кенг омма вакилларига  хизмат қилиб қолмай, балки  ёшлар ўртасида ватанга муҳаббат, миллий  ғоя шаклланишида ҳам муносиб ўринга эга ҳисобланади. Зеро, адабиёт – ҳар қандай вазиятда ҳам, аввало, ўз халқи, фарзандининг маънавий оламиини бойитиш қолаверса, умуминсоний эзгуликка даъват этишни олий мақсад қилиб олади. Шу сабабли ҳам адабиётни  миллат кўзгуси дея эътироф этиш мумкин.Адабий асарларнинг миллий хусусиятлари юксак аҳамиятга молик эканлигини Гоголь, Белинскийлар кўп бора ёзганлар. Белинский ҳам  Пушкин  асаридаги  миллийликни юксак баҳолаган. Айни шу фикрни бизда Фитрат, Чўлпон таъкидлаганлар. Абдулла Қаҳҳор, Ойбек, Шайхзодалар ўз асарларида ўзбек халқининг миллий руҳини бадиий акс эттиришга катта аҳамият бердилар.
  Ўзбек адиблари ижодига назар ташлар эканмиз, миллий истиқлол дарди билан ёниб яшаган, халқни ғафлат  ботқоғидан уйғотишга, юрт озодлиги сингари эзгу ғояларни асарларида тараннум этган. Абдулла Қодирий ўша машҳур “Ўтган кунлар” романида юртда ҳукумронлик қилаётган майда хонликлар, мансабпарастлар, амалпарастлар орқасида чор Россияга қурбон бўлиш хавфи борлигини истироб билан баён этади.
      Чўлпон эса  ўз шеърларида мавжуд  ижтимоий тузумга нисбатан ёниб ёзади. Аммо ижтимоий тузумга нисбатан халқ ичига кириб, унинг  ҳақиқатни  очиқ ойдин айтишга  имкон яратилмади.
            Шоирнинг “Кўнгил”шеърида инсон эркин ҳаёт учун туғилгани, ҳаттоки қафасдаги қуш ҳам эркинлик сари талпиниши таърифлайди. Шу билан бир қаторда кишанланган, эркинлигидан, озодлигидан маҳрум бўлган инсон кўнгли дод-фарёд чекмаса, манқурт исканжасидан қочмаса, дея изтироб чекади.
                               
Тириксен, ўлмагансен
Сен-да одам, сен-да инсонсен.
Кишан кийма,
Бўйин эгма,
Ки сен ҳам ҳур туғулғонсен!
 
Ушбу шеър қанчалик содда ва жўн  сўзлардан иборат бўлмасин, у шоир қалбидаги оғриқлар, уни безовта қилаётган изтиробларнинг бир кўринишидир.
       Бугунги кун адиблари асарларида ҳам юқорида зикр этилаётган ғоялар ўз аксини топиб келмоқда. Айниқса Тоғай Муроднинг “Отамдан қолган далалар” романида ушбу ғоялар янада кучлироқ тасвирланади. Ёзувчи асаридаги воқеа-ходисалар рамзий маънода ҳамда киноявий услуб воситаларидан моҳирона фойдалана олган. Бу эса асарнинг ўзига хос хусусиятларидан биридир. Асарнинг номланишининг ўзидаёқ киноявий услуб воситаларини англаб олиш мумкин. “Отамдан қолган далалар” номининг ўзиёқ Деҳқонқулнинг отасидангина эмас балки ўзбек халқининг отасидан қолган ерлар эканлиги хитоб бўлиб янграйди. Киноя атамаси нафақат кулгу уйғотувчи восита сифатида балки, инсоннинг ички нидоларини, аламли жиҳатларини киноя тарзида намоён этади. Бу асар қаҳрамонлари тилидан янграйди.Севимли шоиримиз Абдулла Ориповнинг  машҳур шеъридан бири “Тилла балиқча” ҳам мана шу руҳ, мана шу кайфиятда битилганлиги кўпгина китобхонга аён.
    
Адабиётлар рўйхати:
 
1.      Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. – Т.: “Маънавият”. 2008.
2.      Каримов И.А. Мустақилликка эришиш остонасида. – Т.: “Ўзбекистон”. 2012.
3.      Миллий истиқлол ғоясини халқимиз онгига сингдириш омиллари ва воситалари. Ўзбекистон файласуфлари” илмий жамияти. – Т.: “Ижод дунёси” нашриёти.  2002.

Миллий ва умуминсоний қадриятларнинг миллий тараққиётдаги ўрни

Блог им. aroshka92
 
МИЛЛИЙ ВА УМУМИНСОНИЙ ҚАДРЯТЛАРНИНГ МИЛЛИЙ ТАРАҚҚИЁТДАГИ ЎРНИ
Ижтимоий фанлар каведраси катта ўқитувчиси И.Нурматова
 
 
Ўзбекистонда мустақиллик тантанаси туфайли таълим-тарбия тизимида туб ўзгаришлар вужудга келди. Миллий қадрятларни тиклаш, миллий маънавиятни юксалтириш, айниқса шарқона одоб-ахлоқ анъааларига эътиборнир кучайтириш шулар жумласидандир. Инсонпарварлик – ўзбек халқи миллий руҳиятининг ажралмас фазилатидир. Шавқатсизлик ва зўравонлик, унинг табиатига ётдир. Бизнинг халқимиз ўзининг кўп минг йиллик тарихи давомида кўп нарсаларни бошидан кечирди. Омонсиз жангу-жадаллар халқимизнинг инсонийлик табиатига доғ тушура олмади. Ўзбек оиласида бугунги кунда яхшилик ва ёруғлик, болаларга ҳамдардлик мужассамлашгандир. Миллий маънавиятнинг ўзига хослигини тиклашга алоҳида эътибор берилиши лозим. Шу билан бирга миллий ўз-ўзини англашнинг тикланишини жаҳон инсонпарварлик маданиятини ва умумбашарий қадрятларнинг идеалларидан бизнинг кўп миллатли жамиятимиз анъаналаридан ажралиб қолиши мумкин эмас. Президентимиз И.А.Каримов айтганларидек “Миллий туйғу инсон учун табиийдир, чунки у ота-оналардан мерос қилиб олинган ва бола ўз ота-онасига  бутун дунёга айтган биринчи сўзида ифодаланади. Ўз ҳалқига, унинг анъаналарига тили ва маъданиятига муҳаббат ва ҳурматни тарбияламасдан туриб, ўз ҳалқини миллатларнинг бутун жаҳон ҳамжамиятида тенглардан бири сифатида идрок қилувчи ҳақиқий инсонни, ўз ватанининг жонкуярини тарбиялаш мумкин эмас. Ватанпарварлик фуқаролар якдиллиги ва мустақил Ўзбекистон давлати барпо этишининг негизидир. Айни шу нарса жамиятни қайта ўзгартириш йўлидан қийинчиликларни енгиб ўтишга ҳамжиҳатлик ва ҳамкорликка эришишда ёрдам беради. Халқнинг ватанпарвардик ҳис-туйғулар, унинг озодликка ва бахт-саодатга интилиши ҳар бир Ўзбекистонлик учун муқаддас мазмун касб этаётган мустақил Ўзбекистоннинг янги давлат рамзларида ўз ифодасини топмоқда. Давлатимиз рамзлари: байроқ, тамға, мадҳия Ўзбекистон халқларининг шон-шарафи ғурури, тарихий хотираси интилишларини ўзида мужассамлаштиради. Мана шу рамзларни эъзозлаш ўзининг қадр-қимматини, ўз мамлакатига ва шахсан ўзига бўлагн ишончини мустаҳкамлашга ёрдам беради. Ўз мамлакати билан фаҳрланадиган инсон жуда кўп нарсаларга қодирдир. Бу эса оиланинг ҳам, ватаннинг ҳам, шон-шуҳратини оширади. Урф – одатлар, маросимлар дейилганда тарихдан шаклланган ва авлоддан-авлодга ўтиб бориладиган, кўпчилик томонидан қабул қилинган, доим такрорланиб турадиган хатти-ҳаракат, хулқ-атвор меъёрлар, кўникмалари тушунилади. Ўзбек халқи асрлар давомида ўзига хос ва хилма-хил урф-одатлар, маросимлар яратди. Булар доимий такрорланиши, уларга амал қилиб келиниши натижасида вужудга келади. Жамият тараққиёти туфайли улар ўзгариб, айримлари унутилиб боради. Турмушга, замонга қараб янги-янги урф-одатлар ва маросимлар шаклланиб такомиллашиб боради. Халқчил одатлар замонлар оша давр синовларига бардош бериб, асрдан-асрга ўитб келмоқда. Мазмунига кўра, дунёвий ва диний, тарқалиш доирасига кўра, миллий, мантиқавий,  умумбашарий урф-одатлар, маросимларни фарқлаш лозим бўлади. Асрлар мобайнида шаклланган, авлоддан-авлодга бебаҳо мерос сифатида ўитб келаётган урф-одатлар, маросимлар, байрамлар замирида демократиянинг асосий ғояларини сингдириш муҳим омилидир. Булар ҳалоллик, поклик, ўзаро ёрдам, адолат, ҳақиқатгўйлик, эзгулик, тинчлик, шахс эркинлиги, меҳир-муҳуббат каби фазилатлардан бурч, виждон, ор-номус, маъсулият каби аҳлоқий тушунчалар шаклида намоён бўлади. Қадрият ўз табиатига кўра, ижтимоий-тарихий хусусиятга эга бўлиб, ижтимоий тараққиёт жараёнида ўзгаради ва такомиллашади. Ҳозирги  илғор давлатлар ҳаётининг демократик тамойиллари ҳам қадрини нечоғли юксакликка кўтариши билан баҳоланади. Мамлакатимиздаги туб ўзгаришлар, ислоҳатларнинг  моҳияти ана шу  тамойилдан келиб чиқади. Уни амалга  оширишда миллий ва умумбашарий қадрятлар уйғунлигига асосланган янгича дунёқараш, соғлом тафаккурни шаклланиши катта аҳамият касб этади. Хусусан, демократия миоҳиятан инсоннинг ҳар томонлама камол топиши учун берилган имконият, шахс билан жамият манфаатларидаги уйғунликни таъминловчи омилдир. Инсон эркинлиги ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш, қонун устуворлиги, демократия, фикрлар хилма-хиллиги ва ижтимоий плюрализимга эришиши умумбашарий қадрятлар бирламчилигига амал қилиш сифатида қаралмоқда. Бугунги кунда жаҳонда давлатларнинг ички ва ташқи ана шу  тамойилларга  амал қилиниши – умумбашарийликнинг устуворлиги ғоясига таяниш, бу ғояни амалга ошириш сифатида баҳоланмоқда. Ҳар бир мамлакатнинг мавқеи, унинг башарият тараққиётига қўшилаётган ҳиссаси билан ўлчанади. Миллий ва умумбашарий қадрятларнинг қарама-қарши қўйиш миллий ҳудбинликка, миллатлараро низоларга олиб келиши натижасида бутун башарият ривожига тўсиқ бўлиши муқаррар. Мустақил республикамизда миллий ва умумбашарий қадрятлар муштараклигига, халқимизнинг жаҳон ҳамжамияти билан бирга ривожланиш йўлидан бораётганлигига  алоҳида эътибор берилаётганлиги сабаби ҳам шундан.      
 
 
Адабиётлар
 
1.  И.А.Каримов Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хафсизликка тағдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари. – Т.: Ўзбекистон 1997 йил.
2. Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар. Т.: Ўзбекистон 2000 йил.


 

Талабаларни маънавий-ахлоқий тарбиялашда миллий қдриятларнинг роли

Блог им. aroshka92
Талабаларни маънавий-ахлоқий тарбиялашда миллий қадриятларнинг роли
 
Д.Абдурахимова, Д.Назарова
Тошкент Фармацевтика институти
 
Ўзбекистон ўз мустақиллигини қўлга киритганидан сўнг маънавий соҳада катта ўзгаришлар юз берди. Президентимиз И.А.Каримов, маънавиятни юксалтирмасдан иқтисодий барқарорликка эришиб бўлмаслигини мустақиллигимизни дастлабки кунларидан англагани ҳолда, мазкур соҳага алоҳида эътибор қаратиб келмоқда. Таълим – тарбиянинг мустабид тузум замонида “пролетар интернационализми” шиори асосида мафкуралаштирилиши, уни миллий-тарихий заминдан маҳрум этиш инсон шахсининг маънавий-ахлоқий, ғоявий-сиёсий оламини қашшоқлаштирди, мутелик руҳиятини қарор топдириб, одамларда эркин, ижодий фикрлаш қобилиятини чеклаб қўйди. Миллий қадрятларимиз қайта  тикланиб, ривожлантирилиб келинмоқда. Марказий Осиё ҳалқларининг тарбия борасидаги, тажриба ва назарияга оид бўлган фикр – мулоҳазалари Беруний, Фаробий, Ибн Сион, Муҳаммад Қошғарий, Юсуф Хос Хожиб, Алишер Навоий, Улғубек, Бобур, Жомий, Лутфий каби мутафаккирларни асарларида, Амир Темур тузукларида мукаммал ўз аксини топган. Тарбиянинг ўзига хос  шарқона жиҳатларини ёритиб берувчи кўплаб асарлар борки, ундаги ахлоқий қарашлар ўзини йўқотибгина қолмасдан, балки миллй истиқлол нуқтаи назаридан таҳлил этилса, миллий аҳлоқий қадриятларнинг янги жиҳатларини кашф этиб ва амалда қўллаш имкониятига эга бўламиз. Ўзбек ҳалқи учун қадимдан инсонпарварлик, ватанпарварлик, миллатпарварлик, адолат, инсоф, диёнат, садоқат, ҳалоллик, тўғрилик, меҳнатсеварлик, меҳмондўстлик, камтарлик, раҳимдиллик, уят, андиша, ор-номус каби фазилатлар ардоқланиб, аждодлардан авлодларга маънавий мерос сифатида ўтиб келган. Ўзбек халқининг энг қадимий даврларидан бошлаб, ҳозирга қадар давом этиб келаётган, ўз аҳамиятини ҳеч қачон йўқотмайдиган ажойиб қадриятлардан бири – ота-онани фарзандлар томонидан юксак даражада эъзозлаш, иззат – икромини, ҳурматини жойига қўйишдан иборатдир. Буюк бобомиз Ҳазрат Алишер Навоий айтганларидек, ота-онани ҳурмат қилиш “… фарзандлар учун мажбуриятдир. Бу иккисига хизматни бирдек қил, хизматинг қанча ортиқ бўлса ҳам кам деб бил… иккинчи дунёйининг обод бўлишини истасанг, шу икки одамнинг розилигини ол!” Мустақилликка эришиб, ахлоқ ва одоб масалаларига биринчи даражада аҳамият берамиз, мустақилликни мустаҳкамлаш вазифалари, тарбия соҳасида соғлом авлод, маънавий баркамол инсон, комил инсон каби тушунчаларга изоҳ беришни, унинг моҳиятини очиб беришни тақозо этмоқда. Қолаверса, буюк келажак маънавий баркамол инсонларга таянгандагина яратилади. Бу борада юртбошимизнинг қуйидаги фикрлари ибратлидир: “Биз соғлом авлодни тарбиялаб, вояга етказишимиз керак. Соғлом киши деганда фақат жисмоний соғломликни эмас, балки шарқона ахлоқ – одоб ва умумбашарий ғоялар руҳида камол топган инсонни тушунамиз”. Бу фикрлардан кўриниб турибдики, шарқона ахлоқ – одоб ва умумбашарий ғояларни онгига сингдириб олган киши маънавий баркамол инсон ҳисобланади.  Бозор муносабатларида ҳам юксак маънавиятли ва ахлоқ-одобли, иқтидорли, билим савияси юқори ва чуқур, зукко, ишбилармон, ишчан кишилар зарур. Қашшоқ маънавият, маънавий-ахлоқий суст, билим савияси паст, ишнинг кўзини билмайдиган кишилар бозор муносабатларида кўзланган мақсадга эриша олмайдилар. Бундан хулоса шуки, ҳеч кечиктирмай, иккиланмай маънавий – маърифий тарбия масаласи ҳақида ўйлаш, уни тўғри йўлга солиш вазифаси келиб чиқади. Бунда биз маърифатпарвар Абдулла Авлонийнинг: “Тарбия бизлар учун ё ҳаёт – ё мамот, ё нажот – ё ҳалокат, ё саодат – ё фалокат масаласидир”, деган ўгитига амал қилишимиз зарур. Бугунги ёшлар нафақат моддий, аввало,  маънавий жиҳатдан эркин бўлиши, дўстни душмандан ажратиш, милий ғоя билан бирга умумбашарий қадриятларни ўзида тарбиялаши, шакллантириши учун уларнинг ақл-заковатини, тафаккурини, маънавий дунёсини мунтазам юксалтириб бориш даркор. Маънавият, одоб-аҳлоқ, ибратли қадриятлар, олижаноб фазилатлар эса аввало, оилада шаклланади. Шу боис, юртимизда “Мустаҳкам оила йили” муносабати билан қабул қилинган Давлат дастурини амалга ошириш учун катта куч ва имкониятлар сафарбар этилмоқда. Мақсад – оилалар мустаҳкам бўлсин, ёшлар катта авлод бошлаган ишларни муносиб давом эттирсин. Токи ҳаётда ўз йўлини излаётган йигит-қизлар ўз онги, ўз ақли билан мана шу ғояларнинг тарафдорига, керак бўлса, ҳимоячисига айлансин. “Оммавий маданият” халқларнинг миллий ўзлигини ва маданиятларини барбод қилишга қаратилгани билан хатарлидир. Бу ҳақда Президентимиз Ислом Каримов “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарида алоҳида тўхталиб қуйидагиларни таъкидлаган эдилар: “оммавий маданият” деган ниқоб остида ахлоқий бузуқлик ва зўравонлик, индивидуализм, эгоцентризм ғояларини тарқатиш, керак бўлса, шунинг ҳисобидан бойлик орттириш, бошқа халқларнинг неча минг йиллик анъана ва қадриятлари, турмуш тарзининг маънавий негизларига беписандлик, уларни қўпоришга қаратилган хатарли таҳдидлар одамни ташвишга солмай қўймайди”. Ҳар томонлама соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш, ҳаёт абадийлиги, авлодлар давомийлигини таъминлайдиган маънавият қўрғони бўлмиш оилани мустаҳкамлаш бугунги кунда барчамизнинг наинки асосий вазифамиз, балки инсоний бурчимиз муҳим эканлиги уқтириб ўтилади. Ўтмишдан сабоқ чиқариб, бугунги кун талабларини тўғри тушунган ҳар бир инсон ўз келажагига ишонч билан қарайди. Келажак эса – ёшларнинг қўлида. Ўзбекистон ахолисининг олтмиш фоизини ёшлар ташкил қилади. Ўз тарихини чуқур билган, ундан тўғри хулоса чиқара олган, бугунги кунда ён-атрофида бўлаётган воқеаларнинг моҳиятини англаган ёшлар Ўзбекистон  келажагининг мустаҳкам пойдеворидир. Илмга чанқоқ, замонавий фан – техника ютуқларига қизиқувчан ёшларга шарт-шароитлар яратиш бу давр талабидир. Бу соҳада Ўзбекистонда макблағ ҳам, имконият ҳам аялмасдан, мактаб, ўрта-махсус, касб-хунар ва олий таълим муассасаларининг тармоғини кенгайтиришга, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга катта эътибор берилмоқда. Кадрлар тайёрлаш миллий дастури асосида шакллантирилган узлуксиз таълим тизимида фанларнинг узвийлиги мувофиқлаштирилиб, етук ва ҳар томонлама чуқур билимга эга бўлган мутахассисларни тайёрлаш учун жаҳон стандартларига мос шарт-шароитлар яратилди. Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, қуш уясида кўрганини қилади, инсон оиладаги анъаналар асосида камол топади. Оиладаги анъаналар эса унинг тарихи давомида шаклланади. Ҳар бир оиладаги анъаналар халқнинг, миллатнинг ўтмишини аск эттиради, ўзига хослигини кўрсатади. Оила ва юрт тарихини, анъаналарни чуқур билган, ундан сабоқ чиқара олган одамда ўзига ишонч бўлади. Ўзига ишонган одам келажакка ишонч билан яшайди.
 
Адабиётлар
 
1. И.А.Каримовнинг “Тарихий хотира ва инсон омили-буюк келажагимизнинг гаровидир”. Т.: 2012
2. С.Отамуратов “Маънавият асослари”. Т.: 2002

Юксак маънавиятли ёшлар - мустаҳкам оила асоси

Блог им. aroshka92
Юксак маънавиятли ёшлар -мустаҳкам оила асоси.
 
Г.Ф.Хошимова, Н.С.Салимсакова
Тошкент Фармацевтика институти
 
“Биз маънавий ҳаётимизни  юксалтиришда, жамиятимизнинг  эзгу инсоний  фазилатларини кенг қарор топтиришда, тобора кучайиб бораётган, бизнинг миллий табиатимиз, урф-одатларимизга зид бўлган ҳар қандай зарарли таъсирлар,  бугунги ғояга  қарши туришда, азалий қадрятларимизни  асраб-авайлашда  оилани мустахкам  таянч деб биламиз. Шу борада  ҳам  жисмоний, ҳам маънавий жиҳатдан етук, ўз мустақил фикрига эга,  оқни қорадан  ажратишга,  тараққий топган  давлатлардаги тенгдошлари билан беллашишга қодир бўлган баркамол авлодни тарбиялаш, уларнинг соғлиғини асраш катта йўналишда оиланинг ўрнини ҳеч нарса билан баҳолаб бўлмаслигини биз юксак қадрлаймиз”1.2012 йилнинг Президентимиз томонидан “Мустахкам оила йили” деб эълон қилиниши таълим муассасаларида ишловчи ўқитувчилар зиммасидаги маъсулият хақида  яна бир бор ўйлаб кўришга ундади. Чунки  биз нафақат ўз касбининг мутахассиси балки оиланинг бир иштирокчисини ҳам тарбиялаб етиштирамиз. Оилага турлича таърифлар берилади.” Оила-эр хотин, ота-оналар ва фарзандларнинг маиший хаёт бирлиги”,” оила ижтимоий институт  ва кичик гурух хусусиятларига эга бўлган ижтимоий тизим турмуш бирлиги”, шунингдек, “оила-ўзаро ахлоқий маъсулият ёки қон-қариндошликка асосланланган кичик гурух”, ижтимоий муҳим  эхтиёжларни қондириш билан аталиб турувчи бирликдир”. Оилага лариимоий мухит  эхтиёжлиикка ай                              га бағишлвнган Вазирлар махкамасидаги мажлисидаш соҳаларида фюқорида  берилган  таърифлар  ёшларни тарбиялаб  боришда  ижтимоий гуманитар фанлар мухим ўрин тутади. Ушбу фанлар орқали ўсиб келаётган  ёш авлод онги, шуури  маънавиятида Ватан туйғусини қарор топтириш лозим. Негаки қадим-қадимдан  оила муқаддас Ватан саналган. Зеро, оилага садоқат, ота-онага оқибат, ака-укаларга меҳрлилик Ватан туйғуларининг дебочасидир. Оилага садоқат бўлмаган, фарзандларнинг  ота-онага, эр-хотиннинг бир-бирига  ҳурмати бўлмаган жойда  на қариндошларга на маҳаллага ва на Ватанга муҳаббат таркиб топади. Охирги вақтларда афсус билан тан олиш керакки, кўпгина ёш оилалар ажраб кетмоқда. Бунга сабаблардан бири ёшларнинг нафақат  моддий томондан, балки маънавий  жиҳатдан оила қуришга тайёр эмаслигидадир. Йигитлар бир касб эгаси бўлиши  билан бирга оила олдидаги бурч, маъсулиятини,  оила муқаддас эканлигини ҳис эта билишлари лозим.Одатда  жамиятда оилавий тарбия борасида қизларга эътибор кўпроқ қаратилади.Улар фақат уй юмушларига эмас, балки оилавий  муносабатлар психологиясига, керак бўлса  оилавий муносабатлар  маданиятига тайёр бўлиши лозим. Таълим муассасасидаги дарс жараёнларида  таълим-тарбия асослари бериб борилади. Бирор бир мутахассисликни эгаллаётган талабалар ахлоқ-одоб,  маънавият кўникмаларига эга бўладилар. Мураббийлик соатларида турли хил мавзуларда олиб бориладиган  суҳбатларда ҳам юқорида санаб ўтилган кўникмалар билан бирга оиланинг жамиятдаги ўрни, оила хуқуқи, оила иқтисоди каби тушунчалар шаклланади. Инсититут қошидаги хотин-қизлар қўмитаси, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати доимий равишда талабалар орасида ёшларни мустаҳкам оилага тайёрлаш борасида тадбирлар, суҳбатлар ўтказиб келади. Уларда қизларни ёш турмушга  бермаслик, уларни  албатта   бирор-бир ҳунарлик  қилиш, ўз касбининг мутахассиси бўлиб етишиш лозимлиги таъкидлаб ўтилади. Шунингдек мутахассислар иштирокида соғлом аёл,  соғлом она бўлиш учун нималарга эътибор  бериш кераклиги ҳақида давра суҳбатлари ўтказилади.  “Ёш қайнона”, “Ёш келинчак“ мактабларида  талаба келинларниниг қайнота-қайноналари билан бўладиган муносабатлари, ўқиш билан бир вақтда уй юмушларини юрита билиш кўникмалари ўргатилади. Юқоридагилардан хулоса қилиб айтамизки,  бугунги кундаги ёш оилаларнинг  мустаҳкам бўлиши учун педагоглар  юксак маънавиятли ёшларни етиштириб тарбиялашлари лозим. Мустаҳкам оила қуриш, фаровон ва бахтли турмушга эришиш, авваламбор, оила қурадиган ёшларниниг ўзига,  уларнинг ақл-заковатига, оила, жамият  ва давлат олдидаги ўз масулият ва бурчини  чуқур англашга боғлиқ. Барчанинг мақсади бир бўлгандагина жамият равнақ топади.  Юксак орзу-умидлар  билан кенг ҳаётга эндигина  қадам қўяётган  ёш оилаларни  моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, уларга имтиёз ва имкониятлар яратиб бериш учун  биринчи галда давлат ва жамият маъсулдир.
 
 
Илова
 
1”Бизнинг йўлимиз-демократик мулоқотларни чуқурлаштириш ва  модернизация   жараёнларини  изчил давом эттириш йўлидир” И.А.Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 19 йиллигига бағишланган тантанаси маросимидаги маъруза.
2.Ўзбекистон Респуболикаси Президенти И.Каримовнинг йил якунларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг  мажлисидаги ”2012 йил Ватанимиз тараққиётини янги босқичга кўтарадиган йил бўлади”  мавзусидаги маърузаси. 3 “Бизнинг йўлимиз-демократик мулоқотларни чуқурлаштуриш ва  модернизация   жараёнларини  изчил давом эттириш йўлидир” И.А.Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 19 йиллигига бағишланган тантанаси маросимидаги маъруза.
 
                                                              Адабиётлар
 
1.И.А.Каримовнинг”Бизнинг йўлимиз-демократик мулоқотларни чуқурлаштириш ва  модернизация   жараёнларини  изчил давом эттириш йўлидир” Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 19 йиллигига бағишланган тантанали маросимидаги маърузаси. “ Халқ сўзи”газетаси, 2011 йил 8 декабр.
 
2.Ўзбекистон Респуболикаси Президенти И.Каримовнинг йил якунларига бағишланган Вазирлар махкамасининг  мажлисидаги ”2012 йил Ватанимиз тараққиётини янги босқичга кўтарадиган йил бўлади”  мавзусидаги маърузаси.

Маънавий ахлоқий тарбияда мафкура ва маънавиятнинг ўрни

Блог им. aroshka92
Маънавий ахлоқий тарбияда мафкура ва маънавиятнинг ўрни
 
Н.С.Салимсакова,  Н.Э.Юсупова, Д.Саидумарова
Тошкент Фармацевтика институти
 
Ҳозирги глобаллашув жараёнларида ҳаётимизнинг жадал тараққиётида ёшларни маънавий ахлоқий тарбияси муҳимдир.Ўзбекистон республикасида озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт  қуриш жамиятимизда юксак маънавий фазилатларни камол топтириш, миллий ғоя ва мафкурани шакллантириш, ёшларни баркамол авлод ва комил инсон қилиб тарбиялашимизда бой маданий меросимиз, қадриятларимиз, тарихий анъаналаримизга, миллий ғоя ва мафкурамиз ҳал қилувчи омиллардан саналади.Зеро миллий мафкурамизда халқимизнинг азалий орзулари, мақсад-муддаолари, миллийлиги акс эттирилган. Миллий ғоя ва мафкура инсоннинг руҳий озуқаси сифатида камол топиб боради, ҳаётий таянчига айланади.Давр талабига дунёвий давлат қуриш йўлида истиқлол эҳтиёжларидан келиб чиқувчи миллий ғоя ва мафкурани яратиш, уни фуқаро эътиқодига, дунёқарашнинг асосига, ишончига айлантириш, жамият, миллат камолотини таъминлайди. Миллий ғоя қачон миллат эътиқодига айланса, жамиятда эътиқоди мустаҳкам, мустақил фикрли кишиларни аҳолининг аосий қисмини ташкил қилиши турли ёт ғоялардан сақланишга хизмат қилади. Президент Ислом Каримов таъбири билан айтганда, миллий ғоя ва мафкура ижтимоий –иқтисодий, сиёсий жараёнларни илмий концепцияларини ҳаётга тадбиқ этиш самарадорлигини оширади.Миллий истиқлол мафкурасини асосий тенденцияларини маънавий меросимиз. тарихий жараёнларимиз ташкил қилар экан, мафкурамизни яна юксак босқичга кўтариш, замон ва давр талабига мослашдан иборатдир.Демак, маънавият мафкуранинг шу қуроли сифатида жамият ижтимоий ҳаётини, мақсад ва режаларини уларни амалга ошириш усул ва тамойилларини акс эттиради.Биз жамиятни маънавият ва мафкуранинг уйғунлиги таъминлаган ҳолда ҳақиқий демократик фуқаролик жамиятига айлантиришимиз мумкин.Жамиятда қарор топиб бораётган “янги мафкуранинг асл маъноси – эскича ақидалардан ҳоли бўлган, мустақил ва янгича фикрловчи кишиларни тарбиялашдан иборатдир”1 деган катта аҳамиятга эга. Бугунги ижтимоий-сиёсий жараёнлар “ғояга қарши фақат ғоя, фикрга қарши фақат фикр, жаҳолатга қарши фақат маърифат билан курашиш ”ни талаб этмоқда. Маънавият ваа мафкурани уйғунлашувини таъминлаш мақсадида “Маънавият ва маърифат“ жамоатчилик маркази ташкил этилди.Ҳозирги кунда ушбу жамият мамлакатимиз миллий мафкураси тарғиботида етакчи кучлардан ҳисобланади.Бу борада “Маънавият ва маърифат“ жамоатчилик маркази фаолиятини янада такомилаштириш ва самарадорлигини ошириш тўғрисидаги 1996 йил 9 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони эълон қилинди.Мафкура ва маънавият ажралмас умумийликка эга бўлиб, бир-бирини тўлдиради, биргаликда ривожланади ва ижтимоий ҳаётнинг маънавий маърифий эҳтиёжини қондиради.Мафкурасиз маънавий ҳаёт жозибасиз,ҳаракатсиз таъсирчанлиги йўқ маънавий бўшлиққа айланиб қолади. Маънавият ва мафкуранинг уйғунлашуви натижасида қонунларни ишлашида, иқтисодиётнинг ривожланишида, сиёсатни самарадордигида фуқароларнинг фаоллашуви ва бирлашувида мафкура ҳаркатга ундовчи куч сифатида ижтимоий жараёнларда катта рол ўйнайди.Ислом Каримов ўзининг иккинчи чақириқ Республика Олий Мажлиси биринчи сессияда сўзлаган нутқида ҳам миллий ғоя ва миллий мафкурани шакллантиришни янги босқичга кўтариб, таъсирчанлигини оширишни мамлакатимз ва халқ олдида турган энг муҳим вазифалар туркумига киритди. Ислом Каримовнинг маънавият инсоннинг, халқнинг, давлатнинг, жамиятнинг кучи ва қудратидир, деган теран фалсафий хулосаси ҳам ҳозирги кунда жаҳон тараққиётининг асосий моҳиятини йўналишини ифодалайди. Зеро XXIаср инсоният тарихида маънавият муаммоларига асосий эътибор бериладиган давр бўлади. Мустақилликни мустаҳкамлаш олдимизга қўйган улкан вазифаларимиз, мақсадларимизни муваффақиятли бажара олишимизда, фуқаролик жамияти яратишимизда маънавият ва мафкура муносабатлари масаласи йўлимизни ёритиш билан боғлиқ бўлган асосий дастурамалдир. Юртбошимиз бу масалада шундай деган:“Бизнинг анъанавий қадрятларимиз хозирги демократик жамиятнинг  қадриятлари билан уйғунлаштириш, келажакда янада равнақ топишимизнинг, жамиятимизнинг жаҳон ҳалқлари ҳамжамиятига қўшилишнинг гаровидир”. Шунинг учун ҳам жамиятни тубдан янгилаш ва модернизация қилиш шароитининг ўсиш даври учун, маънавият ва маърифатни ижтимоий ҳаётнинг энг долзарб муҳим масаласи сифатида Президент томонидан олдига сурилиши ўзининг фалсафий, илмий моҳияти ва асосига эгадир. Биз буюк келажакка устивор мақсадларимизга фақат маънавият ва маърифат уйғунлиги остида мафкуравий тарбия орқали боришимиз тобора ойдинлашиб бормоқда. Хулоса қилиб айтганда маънавият ва мафкура бир- бири билан яхлит уйғунликда, бирликда, ривожланишда илғор демократик қоида ва тушунчаларни тасаввур этиш ва жамиятни босқичма-босқич фуқаролик жамияти сари одимлаб ўтишда муҳим аҳамиятга эга.
 
 
 
 
Адабиёт
1.Каримов И.А.Иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида.т-3, Т.:”Ўзбекистон” 1998, б. 284.
2. Каримов И.А.Юксак маънавият енгилмас куч Т.:”Ўзбекистон” 2008.

Ибн Сино оила ва бола тарбияси ҳақида

Блог им. aroshka92
Ибн Сино оила ва бола тарбияси ҳақида
 
Н.Э.Юсупова,Н.Салимсакова  Ш.Н.Бурнаев
 
Тошкент Фармацевтика институти
 
 Ҳозирги кунда шахснинг ахлоқий тарбияси комил инсон тарбиясининг муҳим бўғинларидан ҳисобланади.Маънавий ахлоқий тарбиясиз жамият таназзулга учраши муқаррардир.Кадрлар тайёрлаш миллий дастуримизнинг асосий масалаларидан бири ҳам ушбу мавзуга бағишланган.Маънавий ахлоқий фаолиятнинг асоси комил инсон тарбиясига бағишланган.Комил инсон тарбиясида буюк алломаларимизнинг маънавий меросларидан фойдаланиш миллий хусусиятларимизни кейинги авлодларга ўтказишди муҳим манба бўлиб қолади.  Ахлоқий тарбия оила тарбиясининг ўзагини ташкил этади. Оилада уюштириладиган ахлоқий тарбиянинг мақсади болаларда кенг олий ахлоқий сифатлар, ота-она ҳамда оиланинг бошқа аъзоларига, шунингдек, атрофдагиларга нисбатан меҳр-муҳаббат, катталарга ҳурмат, кичикларга мурувват, камтарлик, тўғри сўзлик, меҳнатсевар, саҳоват, инсонпарварлик, адолат, виждон, ор-номус, ғурур, интизом, ижтимоий бурчни англаш ва ҳоказоларни шакллантиришдан иборатдир.  Жаҳон илм аҳли томонидан тан олинган машҳур қомусий аллома ва мутафаккир Абу Али Ибн Сино (980-1037 йил) ўзидан бой интеллектуал мерос қолдирди. Ибн Синонинг қатор асарларида жумладан “Табиат дурдонаси” (“Қурози-йэ табиат) “Оила тадбири” (“Тадбир-э   манзил”), “Ишқ рисоласи”, “Мантиқ рисоласи”, “Ахлоқ рисоласи”кабиларда табиатнинг турли ҳодисалари, ижтимоий ҳаётнинг ўзига хос муаммолари – инсон мақоми бахт-саодатга эришишнинг восита ва йўллари, адолат, комил инсон, шахс ва жамият, жамоани оқилона бошқариш, табиат ва инсон тўғрисидаги ғоялар эвристик аҳамиятга моликдир. Оилани ташкил этган киши оила аъзоларига “мудир” ва ўзининг сиёсатини қўллайди, улар отасининг иродасига бўйсунадилар. Яшашда ва овқатланишда ҳамма тенгдир. Хуллас эркак “уй ва эга бўлган нарсаларни муҳофаза қилиши ва асраши учун рафиқага эҳтиёжлидир” дейди Ибн Сино. Мутафаккирнинг фикрига кўра, ҳар бир одам ожиз ёки касал бўлганда, кексайган вақтида унга қайғуриши учун ҳамда вафотидан кейин номини барҳаёт қилиши учун фарзандига ва хизматчиларига муҳтождир. Оила ташкил қилган киши  оила аъзоларига бошқарувчи мудир, раисдир ва уларга ҳар хил вазифаларни бажаришни юклатади ҳамда ўзи оила олдида олган вазифаларини ва таклифларни бажаришни ўз зиммасига олади. Яшашга шароит яратади оила аъзолари яхши ва ёмон ишлар учун ота тарафдан мукофот ёки жазо олишлари мумкин. Ибн Синонинг айтиши бўйича болаларни жазолаш учун иложи қолмаганда қамич билан  уриш мумкин деб ҳисоблаган.  Ўз фарзанди борасида отанинг сиёсати шундан иборатки, унга чиройли исм қўйиш, яхши энага танлашдир. Болани доим яхши хулқлар ва одоблар асосида тарбиялаш лозим чунки ёмон феъл – атворлар ва нафратли одатлар болани бузади, улардан болани четлаштириш лозим. Бу мақсадга эришиш учун мураббий болани қилган ишлари учун ёки мақтайди, ёки четлаштиради, ёки жирканч ва ёмон ишлардан қўрқитади, қочиради ёки яхши хулққа одатлантиради ва хайрли ишларга чорлайди. Калтаклаш сўнги чора ва уни қўллаганда бола оғриқни сезиши лозим, номига бўлса, “бола калтак (уриш)дан ҳайиқмайдиган бўлиб қолади ва бунга аҳамият ҳам бермайди”. Алломанинг фикри бўйича, “болага илм ва одобни биринчи навбатда ўргатиш лозим тажрибали, фахм – фаросатли,  диндор одобли киши бўлиши шарт. Мактабда, одоб ва аҳлоқ эгаларидан бўлган ҳурматли кишиларнинг фарзандлари билан дўстлашиб ўқиши лозим, бир биридан ёрдамини аямасдан. Биринчи навбатда (она) тили ва Қуръони Каримни, сўнг яшаш тарзи услуби ва маблағ топиш йўлларни, ҳуқуқларни ва санъатни ҳар бир киши ўзининг интилишига мос келадиган соҳани ўрганишга интилади” деб аллома ёзади. Шу сабабдан шогирдларнинг ҳоҳишини инобатга олиш зарур. Фарзандни касбга йўналтириш ҳақида мутафаккир қуйидаги фикрларни билдиради. Биринчидан, турмушини таъминлашда ўз санъатидан фойдаланишнинг лаззатини татиб кўрганда у ишининг манфаати ва қоидасига кўра ўз санъатига муҳаббати ошади ва муносабати ўзгаради уни такомиллаштиришга ҳаракат қилади. Иккинчидан ўз турмуш тарзини тўла таъминлашдан олдин масъулиятни ўз зиммасига олади. Турмушнинг  талабига кўникиш ҳосил қилади. Мутафаккир таъкидлайдики, унинг фарзандлари тарбияси ва парваришида унинг ишончли кишиси ҳамда хонадонида унинг ўрин босари бўлган, унинг молу – мулкининг бошқарувчиси бўлган ҳамда эркакнинг оила юритиш ишларида фазилатли ва яхши хотин  унинг ҳамкоридир. Аёлларнинг энг яхшиси эса қуйидаги сифатларга эга бўлган аёлдир:  1) оқила бўлиши: 2) диндор бўлиши: 3) шарҳайли бўлиши: 4) зийрак ва мулоҳазали бўлиши: 5) меҳир-муҳаббатли бўлиши: 6) фарзандлари кўп бўлиши: 7) тили узун бўлмаслиги: 8) итоаткор бўлиши: 9) покдор ва очиқкўнгил бўлиши: 10) эрнинг орқасида ва йўқлигида вафодор бўлиши: 11) оғир ва босиқ бўлиши: 12) виқорли бўлиши: 13) салобатли бўлиши: 14) эрига хизмати мақомида такаббурлик қилмаслиги, балки камтарлик бўлиши: 15) ўз иши ва хизматининг тадбирини яхши ва гўзал кўрсатиши: 16) эрининг топганини сақлашда тежамкор бўлиши: 17)  эрнинг кўнглидан ҳам-андуҳнинг гарди ҳамда ғуборликни яхши ҳулқи ва гўзла забони ила пок этиши ҳамда эрининг ғамхўрлигига ўзининг чиройли муомаласи билан тасалли бериши” деб Ибн Сино ҳисоблайди. Президентимиз И.Каримов ташаббуси билан 2012 йил юртимизда “Мустаҳкам оила йили” деб эълон қилинган. Давлатимиз раҳбари истиқлолнинг илк йилларидан миллий маънавиятимизнинг мустаҳкам қўрғони – оилаларни ҳар томонлама қўллаб – қуввтлашга, ижтимоий ҳимоя қилишга фаровонлигини оширишга алоҳида эътибор қаратиб келмоқда. Мамлакатимиз раҳбарининг “Бу ёруғ дунёда ҳаёт бор экан, оила бор. Оила бор экан, фарзанд деб аталмиш бебаҳо неъмат бор. Фарзанд бор экан одамзод ҳамиша эзгу-орзу ва интилишлар билан яшайди” деган сўзлари замирида миллий ғоямизнинг бош мақсадларидан бири – баркамол авлодни камолга етказиш орзуси мужассамдир. 
 
 
Адабиётлар
 
1.И.Каримов. “Юксак маънавият енгилмас куч” Т.:2008
2. Н.Турдибаев. “Ибн Синонинг илм ва ахлоққа доир баъзи рисолалари” Т.: 2009

Aлла оҳанглари юраклар қўшиғи

Блог им. aroshka92
    Дунёни гўзаллик қутқаради дейишади.  Аслида гўзаллик ҳар бир нарсада, мавжудотда мужассам. У табиат манзараси, инсон кўнгли, юлдузлар жилоси-ю, осмон кенгликларида, томчи сеҳри-ю, қуёш нурларида ўз аксини кўрсатиб туради. Бироқ дунёда шундай бир сеҳрли қўшиқ борки, у гўзалликдан яралган, гўзалликни улғайтиради, асрайди, камолга етказади. Бу эса ҳаммамиз учун унутилмас алла сеҳридир...
    Алла… у шундай қўшиқки, уни  тинглай олиш, тушуниш, ҳис этиш учун инсон бўлиб яралмоқ, туғилмоқ керак. Зеро, унда она кўнглининг орзиқишлари, умиду, қувончлари бор, меҳру  муҳаббат яширин. Алла янграётган хонадонда бахт борлигига, ҳаёт давомийлиги-ю, аёл саодати боқийлигига ишонинг. Бунда она шунчаки куйламаяпти. У момолари удумини ижро этиб, яратувчанликка ҳисса қўшаяпти. Неча йиллик орзулари армонга айланиб қолмаганидан, турмуш ўртоғини бахтиёр эта олганидан масрур у. Бешикда унинг келажаги, ишончи, орзулари улғаяётгани, унга кўплар ҳавас қилишини яхши  билади. Яна бир нарсани алла билан дилларга эзгулик уруғини экиш, меҳр, оқибат, инсонийлик ришталарини яратиш мумкинлигини ҳис этиб куйлайди у. Зеро, бу қўшиқни Алпомишлар, Навоий, Бобурлар, Нодирабегим, Тўмарислар, Амир Темур, Мангубердилар тинглаб улғайганлар.
    Агар  эътибор берган бўлсангиз, гўдагини бағрига олиб алла айтаётган онанинг қўллари бир маромда бола елкасида ўзига хос оҳангни  такрорлайди. Бу эса болага ёқаётгани аниқ. Зеро, у гўдакдан тинглаган илк қўшиқ она юрагининг  уришига ўхшайди.
   Демак, сеҳрли алла оҳанглари юраклар қўшиғи. Бунда орзулар, умидлар навоси бор.
   Алла айтаётган она… У дунёни яшнатувчи, асровчи, қутқарувчи, гўдакнинг онаси, она ва бола меҳри оламнинг энг боқий ва давомли гўзал неъмати. Шундай дунёни гўзаллик қутқаришига, имон келтирамиз. Ҳар бир уйда аллалар янграсин. Ундан нафақат гўдак кўнгли балки, барча юраклар ором топсин. Ахир биз аллаларсиз яшай олмаймиз…
                                                
                                           
   Нигора АШУРОВА
                          Тошкент фармацевтика институти                            ўқитувчиси